Zaytundoshlar
Зайтундошлар (Олеаcеаэ) — доим яшил дарахт ва буталар оиласи. Гуллари рўваксимон тўпгулда ўрнашган, тўғри, қўшгулқўрғонли, икки, баъзан айрим жинсли, косачаси майда, кўпинча, тўрт тишли. Чангчиси иккита, уруғчиси битта. Уруғкуртаги икки ёки ундан ортиқ бўлиб, одатда, фақат биттасигина уруққа айланади. Меваси ҳар хил — кўсакча, қанотча, данакча ёки резавормева. З.нинг 600 турини бирлаштирган 29 туркуми бор. Тропик, субтропик ва мўътадил иқлимли мамлакатларда, асосан, Шимолий ярим шарда кўп. Экиладиган З.нинг меваси тузланган ва консерваланган ҳолда истеъмол қилинади. Доривор ва йирик гулли зайтундан эфир мойи олинади. Настарин, лигуструм ва б. манзарали ўсимлик сифатида экилади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |