Зелений мис (Яшил бурун) - Грузиянинг Ажария Мухтор Республикасидаги икдим ва денгиз бўйи курорти. Батумидан шим.шарқса. Даволаш воситалари: қуёш ва ҳаво ванналари, денгизда чўмилиш (май ойидан ноябр гача). Нафас органлари, камқонлик касалликлари даволанади. Санаторийлар, дам олиш уйлари, пансионатлар бор. Дунёдаги йирик ботаника боғларидан бири 3. м. худудида (тропик ва субтропик ўсимликларнинг нодир турлари бор).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил