Зелим Коцоэв (озарб озарбайжонча: Зелим Коцоев, 1998-йил 9-август дунёга келади) – озарбайжонлик дзюдочи, дзюдо бўйича Озарбайжон терма жамоаси аъзоси, 2018—2020 ва 2021-йиллардаги Европа чемпионати бронза медали совриндори, 2017-йилги Жаҳон ёзги Универсиадаси ғолиби.

Зелим Коцоэв
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Таваллуд пайтидаги исми Зелим Коцоев
Фуқаролиги Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Таваллуд санаси 1998-йил 9-август (1998-08-09) (28 ёш)
Шимолий Осетия, Россия
Спорт
Қайси спорт дзюдо
Спорт мукофотлари
Европа чемпионати
Бронза Тел-Авив 2018 100кг гача
Бронза Прага 2020 100кг гача
Бронза Лиссабон 2021 100кг гача
Универсиада
Олтин Тайбей 2017 100кг гача

Таржимаи ҳол

Зелим Косоев 1998-йил 9-августда Шимолий Осетияда туғилган. 2014-йил декабр ойида 16 ёшли Косоев 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида самбо бўйича биринчи жаҳон чемпионати ғолиби бўлади[1] .

2014-йилда Афинада ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони бўлади . 2015-йилда у Украина терма жамоасида иштирок эта бошлади ва мазкур йил Софияда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб чиқади. Шундан сўнг Озарбайжон терма жамоасига ўтади. Косоевга Озарбайжон терма жамоасида қатнашишни ватандоши Хетаг Газюмов тавсия қилганди[2].

2015-йилда Косоев Сараевода бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медални олишга муваффақ бўлади .

2017-йилда Зелим Косоев Загребда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлади. Айнан шу йили Мариборда ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони бўлади. 2018-йилда Анталия Гран-присида ғолиб чиқади. 2018-йил Тел-Авивдаги Европа чемпионатида у бронза медалига сазовор бўлади. Косоев 2020-йилда Прагада ўтказилган Европа чемпионатида ҳам бронза медалини қўлга киритади .

2021-йилда Доҳадаги ИЖФ Жудо Мастерс(ингл.) турнирида у кумуш медални қўлга киритади. Худди шу йили Косоев „Катта дубулға“ турнирида ҳам ғалаба қозонади. Анталияда ўтказилган финалда у япониялик жаҳон чемпиони Аарон Волфни мағлуб этди. Ушбу йили Косоев Лиссабондаги Европа чемпионатида бронза медалига эришади.

2022-йил феврал ойида Тел-Авивдаги „Катта дубулға“ турнирида 3-ўринни эгаллади[3].

Манбалар

Ҳаволалар