Зелимхон Ҳайдаров (1945-йил 25-июл, Сирдарё вилояти, Ўзбекистон ССР[1]) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи[2][3][4].

Зелимхон Ҳайдаров
Таваллуди 1945-йил
Фуқаролиги Ўзбекистон
Болалари 3 нафар
Мукофотлари „Эл-юрт ҳурмати“ ордени

Таржимаи ҳоли

Зелимхон Ҳайдаров 1945-йил 25-июл санасида Сирдарё вилоятида дунёга келган. Отаси ўзбек онаси эса казан татарларидан бўлган[5][4]. Оилали, икки нафар қизи ва бир нафар ўғли бор. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти билан биргаликда узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган, шу боис ҳам Зелимхон Ҳайдаров, Ислом Каримовнинг энг ишонган одами сифатда қаралади[3]. 1993 — 2018-йил оралиғида Президент девони ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган[5].

2018-йилнинг 27-августида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент девони раҳбар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, Президент девони негизида Президент Администрациясини ташкил этиш ва унинг раҳбар ходимларини тайинлаш юзасидан фармонлар имзолаган[4].

Унга кўра, кўп йиллардан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ишлар бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Зелимхон Ҳайдаров вазифасидан озод этилган. Шу куннинг ўзида у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари лавозимига тайинланган[4].

2025-йил 14-июл куни Зелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди[4].

Манбалар