Зеллwегер синдроми — кам учрайдиган ирсий касаллик бўлиб, оргазимдаги функсионал пероксисомаларнинг етишмаслигидан келиб чиқади[1]. Бу синдром уни аниқлаган Швецария-Америкалик педиатр, генетика профессори Ҳанс Зеллwегер (1909-1990) шарафига номланган[2][3].

Зеллwегер синдроми

Зеллwегер синдромига учраган чақалоқ
ПЕХ гени мутацияси

Белгилари ва симптомлари

Зеллwегер синдроми пероксисомал биогенез касалликлар тоифасига кириб, учта зеллwегер спектрига (ПБД-ЗСД) эга касалликлардан бири. Улардан қолган иккитаси неонатал адренолейкодистрофия (НАЛД) ва инфантил Рефсум касаллигидир (ИРД)[4]. Зеллwегер синдроми улар ичида энг ҳавфли тури[5].

Зеллwегер касаллигида нейронлар миграцияси, жойлашишида, мия ривожланишида нуқсонлар кузатилади[6]. Касалликнинг яққол белгиларидан бири гипомиелинизация яъни марказий нерв системасида асаб ҳужайраларини қоплаб турадиган миелин қаватининг камайиши ҳисобланади. Беморларда эшитиш, кўришнинг пасайишида ҳам камчиликлар кузатилади, кейинчалик сенсорионал дегенерация намоён бўлади.

Бундан ташқари организмда бошқа кўплаб системалар иши ҳам салбий томонга ўзгаради. Беморларда краниофассиал аномалиялар, гепатомегалия, хондродисплазия, кўз аномалиялари, буйрак кисталари учрайди. Чақалоқларда чуқур гипотония (мушак тонусининг пасайиши), апнеа, тутулиш, овқат юта олмаслик ҳолатлари бўлиши мумкин. Бундан ташқари кўпинча марказий нерв системасини зарарланиб, физиологик эҳтиёжлар камаяди. Мускуллар заифлашуви, танасининг эгилган дисксимон шакли, қўғирчоқ кўринишидаги тана осилиб қолади, нафас олиш ва овқатланишда қийинчиликлар юзага келади[7].

Сабаби

Аутосомал рецессив ирсийланиши

Зеллwегер синдроми — пероксисомаларнинг нормал йиғилишини таъминлайдиган пероксинлар ҳамда оқсилларни кодлайдиган генларнинг мутациясидан келиб чиқадиган аутосомал рецессив касаллик. Асосан, ПЕХ1, ПЕХ2, ПЕХ3, ПЕХ5, ПЕХ6, ПЕХ10, ПЕХ12, ПЕХ13, ПЕХ14, ПЕХ16, ПЕХ19 ёки ПЕХ26 генлари мутациясига сабаб бўлади[8].

Пероксисомал бузилишда тўқима ва ҳужайраларда пероксисомаларда парчаланадиган жуда узун занжирли ёғ кислоталар ҳамда тармоқланган занжирли ёғ кислоталари метаболизми издан чиқади. Натижада уларнинг тўпланиши кўпайиб, бир нечта органлар фаолиятига тасир қилади. Асосан жигар ва буйракларда жуда узун занжирли ёғ кислоталари оксидланиши бузилади. Беморларда мия ва ўпка фаолияти учун керак бўлган плазмогенлар, эфир-фосфолипидларнинг етишмаслиги аниқланган. Липидлар мобилизацияси бузилиши сабабли ён занжирлар шаклланмай қолишидан сафро кислотасининг ҳам синтези бузилади ва хенодеоксихол, холик кислота синтезлари ҳам издан чиқади. Натижада ўт ҳосил бўлиши, бунинг таъсирида ҳазм қилишда ҳам камчиликлар кузатилади[9].

Диагностикаси

Диагностика мақсадида ПЕХ генларига генетик тест ўтказиш билан бирга биокимёвий таҳлиллар ўтказиш касалликни яққол аниқлашда ёрдам беради. Зеллwегер билан касалланган беморлар қон таҳлилида плазма таркибида узун занжирли ёғ кистоларининг кўпайганлигини кўриш мумкин. Тери фибробластлари анализи олинганда унда жуда узун занжирли ёғ кислоталари миқдори ошганлиги, фитан кислотаси алфа-оксидланиши, пристан кислотаси алфа-оксидланиши ва плазмалоген биосинтези бузилганлиги аниқланади[10].

Давоси

Зеллwегерни даволаш озиқ таркибида етишмаётган фермент миқдорини ўрнини тўлдиришдан иборат. Ўт кислотаси етишмаслиги сабабли ҳазм қилишдаги муоммалар учун махсус озиқлантириш методлари ишлаб чиқилди. Бунда кўра қабул қилинадиган ёғ миқдори паст бўлиши, докосагексоэноик кислота (ДҲА) синтези бузилганлиги сабабли қўшимчаси тавсия этилиши керак, сафро кислотаси бузилганлиги учун ёғда эрийдиган витаминлар (АДЕК) ҳам қўшимча тафсия қилинади[11]. Аниқ бир давоси маълум эмас. Симптоматик даво чоралари қўлланади. Пневмония, нафас қийинчиликларини бартараф қилиш, инфексиялардан сақлашга эътибор қаратилади. Беморлар фақат 1 ёшгача яшайди[12].

Манбалар

  1. ↑ Брул, С.; Wестервелд, А.; Стрижланд, А.; Wандерс, Р.; Счрам, А.; Ҳейманс, Ҳ.; Счутгенс, Р.; Ван Ден Босч, Ҳ.; Тагер, Ж. (Жуне 1988). „"Генетиc ҳетерогенеитй ин тҳе cереброҳепаторенал (Зеллwегер) сйндроме анд отҳер инҳеритед дисордерс wитҳ а генерализед импаирмент оф перохисомал фунcтионс. А студй усинг cомплементатион аналйсис". Жоурнал оф Cлиниcал Инвестигатион (Фреэ фулл техт). 81 (6): 1710–1715.“.
  2. ↑ „Зеллwегер'с сйндроме ат Wҳо Намед Ит?“. ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Wҳо_Намед_Ит%3Ф. 2024-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-май.
  3. ↑ Wиэдеманн, Ҳ. Р. (1991). "Ҳанс-Улрич Зеллwегер (1909-1990)". Эуропеан Жоурнал оф Педиатриcс. „Эуропеан Жоурнал оф Педиатриcс.“. ҳттпс://дои.орг/10.1007%2ФБФ01958418.
  4. ↑ „ГенеРевиэwс: Перохисоме Биогенесис Дисордерс, Зеллwегер Сйндроме Спеcтрум“.
  5. ↑ Раймонд, Г. В.; Wаткинс, П.; Стеинберг, С.; Поwерс, Ж. (2009). "Перохисомал Дисордерс". Ҳандбоок оф Неурочемистрй анд Молеcулар Неуробиологй. пп. 631–670. „Ҳандбоок оф Неурочемистрй анд Молеcулар Неуробиологй“.
  6. ↑ Стеинберг, С.; Додт, Г.; Раймонд, Г.; Браверман, Н.; Мосер, А.; Мосер, Ҳ. (2006). "Перохисоме биогенесис дисордерс". Биочимиcа эт Биопҳйсиcа Аcта (ББА) - Молеcулар Cелл Ресеарч. 1763 (12): 1733–48. „дои:10.1016/ж.ббамcр.2006.09.010“.
  7. ↑ Раймонд, Г. В.; Wаткинс, П.; Стеинберг, С.; Поwерс, Ж. (2009). "Перохисомал Дисордерс „Ҳандбоок оф Неурочемистрй анд Молеcулар Неуробиологй“. ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Спеcиал:БоокСоурcес/978-0-387-30345-1.
  8. ↑ „Онлине Менделиан Инҳеританcе ин Ман“. ҳттпс://омим.орг/энтрй/214100.
  9. ↑ Сундарам СС, Бове КЕ, Ловелл МА, Сокол РЖ (2008) „Натуре Ревиэwс Гастроэнтерологй & Ҳепатологй“.
  10. ↑ Стеинберг, С.; Додт, Г.; Раймонд, Г.; Браверман, Н.; Мосер, А.; Мосер, Ҳ. (2006). "Перохисоме биогенесис дисордерс". Биочимиcа эт Биопҳйсиcа Аcта (ББА) - Молеcулар Cелл Ресеарч. „дои:10.1016/ж.ббамcр.2006.09.010“.
  11. ↑ Мартинез, М (26 Жуне 1992). "Абнормал профилес оф полюнсатуратед фаттй аcидс ин тҳе браин, ливер, кидней анд ретина оф патиэнц wитҳ перохисомал дисордерс". Браин Ресеарч. „дои:10.1016/с0006-8993(10)80021-6“.
  12. ↑ Стеинберг, С.; Додт, Г.; Раймонд, Г.; Браверман, Н.; Мосер, А.; Мосер, Ҳ. (2006). "Перохисоме биогенесис дисордерс". Биочимиcа эт Биопҳйсиcа Аcта (ББА) - Молеcулар Cелл Ресеарч. „дои:10.1016/ж.ббамcр.2006.09.010“.