Зениттелескоп — зенит атрофидаги юлдузларнинг зенитдан узоқликларини ўлчашда қўлланиладиган астрономик асбоб. Жойнинг кенглигини аниқлаш учун ишлатилади. Телескоп азимутал қурилмага ўрнатилган бўлиб, унинг фокал текислигига окуляр микрометр маҳкамланган. З.т. нинг уфққа нисбатан ҳолати 2 та махсус ватерпас (шайтон) билан назорат қилинади. Жойнинг кенглиги ±0,10’ — ±0,15’ аниқликда топилади. Ўзбекистонда Астрономия институтининг Китобдаги филиалида Бамберг ва ЗТЛ180 русумли З.т. ишлатилади. Унинг обектив диаметри 180 мм, фокус масофаси 2360 мм[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил