Товуқли зиркли палов

Зерешк полоу (زرشک‌پلو) - Эрон ошхонасидаги таом турларидан бири бо'либ, у ко'плаб маросимларда махсус таом сифатида ишлатилади. Бу таом одатда товуқ, қо'зичоқ ёки қо'й го`штларидан тайёрланади.

Тайёрлаш учун керакли маҳсулотлар

  • намланган гуруч
  • зирк
  • товуқ го`шти
  • шакар
  • зира
  • за'фарон
  • туз ва ёг'

Тайёрланиши

Зерешк полоуни тайёрлаш учун товуқ го'шти тузланади ва олтин рангга айлангунча ёг'да қовурилади. Товуқ го'шти устига зирк, зира ва шакар сепилади ва за'фарон эритмаси қуйилади. Гуруч қуритиб олинади.. Ярим литр сув ва мойни қозонга қиздириб, қозон тубига нон ёки картошка бўлаклари қўйилади. Гуручнинг ярмини то'киб, тайёр товуқ ёки го'штни гуруч устига қо'йилади ва гуручнинг қолган қисмини унинг устидан қуйилади. Идишни оловга қо'йиб, кейин гуручга ярим литр сув ва ёг' қуйилади. Бир соат о'тгач, зирк сепилади.

Товуқ ёки го'штни алоҳида идишда гуруч қатлами остига қо'йиш мумкин.

Манбалар

  • Дарябандари, Нажаф Фаҳима Расткар ҳамкорлигида, Саримсоқдан пиёзгача Мустатаб пишириш китоби, Теҳрон: Карнома нашри, 2004 йил ёзи, 1-жилд, 780-бет.