Зеру бам, Зир (зил) у бам (форс. — паст ва баланд) — 1) ўрта асрларда Туркистон, Эрон, Озарбайжон халклари мусика амалиёти ва назариясида энг ингичка (зер) ва йўғон (бамм) товуш берадиган торлар; 2) мусика товушқаторининг баланд ва паст қисмлари ифодаси; 3) айрим созлар (мис ва ёғоч найлар; кўс ноғора, рез ноғора билан дўл ноғора) ҳам 3. б. дейилган. Ўзбек мумтоз шеъриятида 3. б. атамаси ва айни мусиқий маъносидан кенг фойдаланилган: Навоий :Муғанний, Навоий фиғонин эшитКи, созинг аро зер ила бамда йўқ.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил