"ЗЕВАРХОН" — ўзбек халқ достони. Мавзуи ва услуби жиҳатидан ёзма адабиётдаги саргузашт асарларга яқин. Достонда муҳаббат, садоқат ва дўстлик ғоялари тараннум этилади. Унда Боғдод шаҳзодаси Зевархон ов вақтида Шамшод подшосининг қизи Маликаи Хубонни учратиб, унга ошиқ бўлиб қолиши, икки ёш бирбирларига етишгунга қадар бошдан кечирган саргузаштлар ҳикоя этилади. Маликаи Хубон тимсолида гўзал, ақлидрок, фаҳму фаросатда ва кучқувватда эркаклардан қолишмайдиган аёллар образи мужассамланган. "Зевархон" нинг турли вариантлари Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти архивида сақланади. Фозил Йўлдош ўғли айтган вариант нашр этилган (1970).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил