Zevs haykali
Зевс ҳайкали тахминан 12,4 м (41 фут) баландликда бўлиб, юнон ҳайкалтароши Фидий томонидан милоддан аввалги 435-йилларда Грециянинг Олимпия зиёратгоҳида ясалган ва у ердаги Зевс ибодатхонасида ўрнатилган, улкан ўтирган ҳайкал фигура эди. Зевс — қадимги юнон афсоналарида осмон ва момақалдироқ худоси, Олимп тоғи худоларининг шоҳи сифатида тасвирланади.
| Зевс ҳайкали | |
|---|---|
| Умумий маълумот | |
| Шаҳар | Олимп |
| Мамлакат | Юнонистон |
| Қурилиши бошланган | милоддан аввалги 776-йил |
| Қурилиши тугаган | милоддан аввалги 394-йил |
| Бузилган сана | милодий 476-йил буткул ёниб кетади |
| Баландлиги | |
| Баландлиги | 17 метр |
| Техник ҳолати | |
| Материал | олтин, фил суяги, қимматбаҳо тошлар |
| Дизайн ва конструксия | |
| Меъмор | Фидий |
Ҳайкал фил суягидан ясалган плиталар ва ёғоч рамкадаги олтин панеллардан иборат, хризелефантин ҳайкали эди. Зевс фил суяги, олтин ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган ва қора бўёқ билан бўялган садр дарахти тахтига ўтирган ҳолда тасвирланган. У қадимги Дунёнинг етти мўжизасидан бири эди.
Ҳайкал милодий В асрда вайрон қилинган ва қолдиқлари йўқолган, унинг шакли тафсилотлари фақат қадимги юнон тасвирлари ва тангалардаги тасвирлардангина ҳаёлий тарзда тасаввур қилинган.
Тарихи
Зевс ҳайкали эрамиздан аввалги В асрнинг иккинчи ярмида Олимпия ўйинларининг асосчиларидан бўлган Элеанликлар томонидан янги қурилган Зевс ибодатхонаси учун буюртма қилинган. Афиналик рақибларини ортда қолдиришга интилиб, Элеанликлар илгари Парфенонда Афина Парфеноснинг улкан ҳайкалини ясаган ҳайкалтарош Фидийни ҳайкал қурилишига таклиф қилишади[1].

Ҳайкал уни жойлаштириш учун қурилган ибодатхона йўлагининг ярмини эгаллаган. Милоддан аввалги 1-аср бошларида географ Страбон ҳайкал унга тикилиб қараган инсон тафаккурида „Агар Зевс ўрнидан турса ва тикка кўтарилса, у ибодатхонанинг томини тешиб юборган бўлар эди“ деган таассурот уйғотганини таъкидлаган. Мармар ёки бронзадан ясалган нусхалари сақланиб қолинмаган, аммо яқин атрофдаги ҳудудларда забт этилган Элис тангалари, Рим тангалари ва ўйиб ишланган қимматбаҳо тошларда таниқли, аммо тахминий вариантлари мавжуд[2].
Милодий 2-асрнинг географи ва саёҳатчиси Паусаниас ҳайкалнинг батафсил тавсифни ёзиб қолдирган: ҳайкал шишадан ясалган зайтун гулчамбарли тож ва ҳайвонлар ҳамда замбараклар тасвири ўйиб ишланган зарҳал либос кийган. Унинг ўнг қўлида ғалаба маъбудаси, тож кийган Никанинг хризелефантиндан ясалган кичкина ҳайкали бор эди, унинг чап томонида бургуцҳаклига эга кўплаб тошлар билан безатилган таёқ бўлган. Тахтда бўялган фигуралар ва зарб қилинган тасвирлар ҳам бўлиб, улар олтин, қимматбаҳо тошлар, фил суяги билан безатилган[3]. Зевснинг олтин сандаллари бўртма Амазономахия билан безатилган таянчда жойлашган[4].
Паусаниас, шунингдек, Алтис боғининг „ботқоқли шароити“ туфайли фил суягига етиши мумкин бўлган зарарли таъсирга қарши туриш мақсадида, ҳайкалга доимо зайтун мойи билан ишлов берилганлиганини айтади. Ҳайкал пойидаги полга қора кошинлар ётқизилган ва мойни сақлаш учун кўтарилган мармар ҳошия билан ўралган. Бу сув омбори ҳайкалнинг кўринадиган баландлигини икки баравар оширувчи ҳовуз вазифасини бажарган[5].
Рим тарихчиси Ливийнинг ёзишича, Рим саркардаси Аэмилиус Павел (Македония устидан ғалаба қозонган) ҳайкални кўриб, „худони руҳи худдики ҳайкалга ўтган“ деб айтади. Милодий 1-асридаги юнон нотиқлик санъати намоёндаларидан бўлган Дио Чрйсостом, ҳайкалнинг биргина кўриниши одамни ердаги барча муаммоларини унутиб қўйишига кўмаклашишини таъкидлаган.
Ривоят қилишларича, Фидий маъбуд ҳайкалини тугатиб, уни ўз жойига ўрнатгач шундай деган: „Сен ҳурсандмисан Зевс?“. Ҳайкалтарошга жавобан кучли момақалдироқ гулдураб бунинг натижасида пол тўшамаси ёрилган экан[6].
Бузилиши
Олимпиада ўйинлари тўхтатилгач, ҳайкалга ишлатилган олтин, қимматбаҳо тошлар ва фил суяги талон торож қилинади. Милодий 40-йилда Рим Императори Колигула Зевс ҳайкалини Римга келтиришни буяди. Аммо ривоятларга кўра, ишчилар ҳайкалнинг қаҳридан қўрқиб қочиб кетадилар. Аста-секин вайронага айланган ибодатхонанинг фақатгина асоси ва бир неча устунларигина қолган. Милодий В асрда ҳайкал Константинопол шаҳрига олиб келинади. Аммо ҳайкал 476-йилда буткул ёниб кетади[6].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ МcWиллиам, Жанетте; Путтоcк, Сониа; Стевенсон, Том. Олимпиядаги Зевс ҳайкали, 2011.
- ↑ Гиселиа М.А. Ричтер. Олимпиядаги Зевс ҳайкали, 1996.
- ↑ Паусаниас. Греция тасвири.
- ↑ МcWиллиам, Жанетте; Путтоcк, Сониа; Стевенсон, Том. Олимпиядаги Зевс ҳайкалига янгича ёндашувлар — 46-бет.
- ↑ МcWиллиам, Жанетте; Путтоcк, Сониа; Стевенсон, Том. Олимпиадаги Зевс ҳайкалига янгича ёндашув — 44-бет.
- ↑ 6,0 6,1 Каромиддин Гадоев. Сайёрамиз мо`жизалари, 2012 — 89-93-бет.