Зейнеп Султан масжиди (туркча: Зейнеп Султон Cамии) – 1769-йилда[1] Аязма масжиди меъмори Меҳмет Тоҳир оға томонидан Аҳмад ИИИ нинг қизи Зейнеп Султон учун қурилган масжид. Иншоот ўзининг меъморий услуби ва қурилишида ишлатилган материаллар билан Византия черковларини эсга солади[2].

Масжид
Зейнеп Султан масжиди
туркча: Зейнеп Султон Cамии
Зейнеп Султан масжиди
Мамлакат  Туркия
Истанбул Алемдар Cаддеси кўчаси
Координаталар 41°0′34.92″Н 28°58′44.40″Э / 41.0097000°Н 28.9790000°Э / 41.0097000; 28.9790000
Йўналиши сунний
Масжид тури Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Усмонли меъморчилиги
Меъмор Меҳмет Тоҳир оға
Бинокорлик санаси 1769 йил
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1

Тарихи

Зейнап Султон масжиди Истанбул шаҳри Алемдар Cаддеси кўчаси, Гüлҳане боғи (талаффузи: Гулҳане боғи) қаршисида, София ибодатхонасидан унчалик узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган бўлиб, шаҳар бўйлаб ҳаракатланадиган трамвайдан кўриниб туради. Масжиднинг орқа томонида бир вақтлар мактабхона, ҳозир эса бошланғич мактаб сифатида фойдаланилаётган бино бор. Авваллари севил сифатида ишлатилган, Ҳамидие булоғи (туркча: Ҳамидие Çэşмеси) номи билан ҳам танилган қисм ҳозирда ёпиб ташланган. Масжид рўпарасида фаввора жойлашган бўлиб, ушбу фаввора аслида Абдулҳамид И куллиясининг бир қисми бўлган. Бу ерга эса 1920-йилларда олиб келинган.

Усмонли империясининг ҳарбий қаҳрамонларидан бири Алемдар Мустафо пошонинг қабри масжиднинг ҳазîресида (масжидларда панжаралар билан ўралган қабр) жойлашган, йўл қурилиши туфайли Зейнеп Султоннинг қабри ертўлада сақланмоқда. Селим ИИИ нинг садр вазири ва Зейнеп Султоннинг иккинчи турмуш ўртоғи Мелек Меҳмет пошонинг (фаолият йиллари: 1792–1794) қабри ҳам масжид ҳазîресида сақланади. Зейнеп Султоннинг биринчи турмушидан Маҳмуд Драмали пошо исмли ўғли бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Зейнеп Султан Мосқуэ“.
  2. ↑ „Мечеть Зейнеп Султан“. 2024-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-ноябр.

Ҳаволалар