Зҳанг Хизҳе (талаффузи: Чжан Сичже) (1991-йил 23-январда туғилган) — хитойлик профессионал футболчи, ҳозир Хитой Суперлигасининг „Беижинг Гуоан“ клубида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Зҳанг Хизҳе
张稀哲
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Зҳанг Хизҳе
Таваллуд санаси 1991-йил 23-январ (1991-01-23) (35 ёш)
Таваллуд жойи Wуҳан, Ҳубеи, Хитой
Бўйи 1.80 м (5 фт 11 ин)
Амплуаси Яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Беижинг Гуоан
Рақами 10
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1998—2004 Қинҳуангдао Фоотбалл Счоол
2005—2006 Беижинг Блаcк Ҳорсе
2006—2009 Беижинг Гуоан
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2014 Беижинг Гуоан 122 (24)
2010 → Беижинг Гуоан Талент (Ижара) 5 (2)
2015 ВфЛ Wолфсбург 0 (0)
2015 Беижинг Гуоан 140 (21)
Миллий терма жамоа‡
2009—2010 Хитой У-20 9 (2)
2012—2013 Хитой У-23 7 (2)
2011 Хитой 37 (7)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2021-йил 26-декабр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 29-март учун)

Клубдаги фаолияти

Зҳан Хизҳе футболчилик фаолиятини „Беижинг Гуоан“ жамоасида 2009-йил 30-августда „Шандонг Луненг“га қарши ўйинда (1:1) ўйнаган пайтда бошлаган. Кейин 2010-йилги мавсумда С.Лига вакили Беижинг Гуоан Талент жамоасига ижарага берилган. У 2010-йилнинг 12-мартида Гейланг Унитедга қарши ўйинда (3:1) дебют қилган ва клуб учун биринчи голини киритган[1]. У 2010-йил июл ойида Пекинга қайтиб келган ва клуб учун биринчи голини 2010-йил 22-августда Ҳенан Жианега қарши ўйинда (2:2) киритган. 2012-йилги мавсумда Хитой футбол ассоциациясининг йилнинг энг яхши ёш футболчиси соврини билан тақдирланган. 2013-йилги мавсум Зҳанг учун ажойиб мавсум бўлди, ўттизта лига ўйинида ўн битта гол урди ва ўн иккита голга ассистентлик қилди.

2014-йил 16-декабрда Зҳанг Пекин учун яна бир муваффақиятли мавсумдан сўнг Бундеслига вакили ВфЛ Wолфсбургга ўтган[2]. Зҳанг Wолфсбург учун норасмий дебютини 2015-йилнинг 14-январида қишки йиғин пайтида „Ажах Кейптаун“га қарши ўйинда Бас Достнинг иккинчи голига асситентлик қилган[3].

2015-йил 15-июлда Зҳанг ВфЛ Wолфсбург билан атиги олти ой ўтказгач, Хитой Суперлигаси вакили Беижинг Гуоанга қайтган[4]. У 2015-йилнинг 20-июлида „Шангҳаи СИПГ“га қарши ўйинда (0:0) клуб сафида дебют қилган. У 2015-йилнинг 20-сентябрида „Жиангсу Саинтй“га қарши ўйинда клуб учун биринчи голини киритган. 2017-йилнинг 25-октабр куни Зҳанг Чен Лейнинг юзига шапалоқ ургани учун „Чонгқинг Дангдаи Лифан“га қарши ўйинда майдондан четлатилган[5]. 2017-йилнинг 3-ноябрида Хитой футбол ассоциацияси уни лигада ўн икки ўйинга дисквалификация қилган[6].

Халқаро фаолияти

Зҳанг 2009-йилда Хитойнинг 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасига чақирилган ва 2010-йилги 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичида қатнашган ва бешта ўйинда иккита гол урган. 2010-йилги 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида у ҳар бир ўйинда қатнашган, Хитой турнирда чорак финалда мағлуб бўлган. У 2011-йилнинг 26-мартида Коста-Рикага қарши ўйинда (2:2) Хитой терма жамоасида дебют қилган[7]. У Хитой терма жамоасидаги илк голини 2013-йилнинг 6-сентябрида Сингапурга қарши ўйинда (6:1) киритган[8]. 2014-йил 5-март куни Зҳанг 2015-йилги Осиё кубоги саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Ироққа қарши баҳсда (3:1) пеналтини аниқ амалга оширган ва бу Хитойнинг 2015-йилги Осиё Кубогида энг яхши учинчи ўринни эгаллаган жамоа сифатида Ливанни тўплар нисбатида мағлуб этишини таъминлаган[9].

Фаолият статистикаси

Клуб статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Лига Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Беижинг Гуоан 2009 Хитой Супер Лигаси 1 0 - - 0 0 - 1 0
2010 8 2 - - - - 8 2
2011 28 1 4 1 - - - 32 2
2012 26 4 2 0 - 5 1 - 33 5
2013 30 11 3 1 - 8 0 - 41 12
2014 29 6 3 1 - 7 0 - 39 7
Жами 122 24 12 3 0 0 20 1 0 0 154 28
Беижинг Гуоан Талент (Ижара) 2010 С.Лига 5 2 0 0 0 0 - - 5 2
ВфЛ Wолфсбург 2014—2015 Бундеслига 0 0 0 0 - 0 0 - 0 0
Беижинг Гуоан 2015 Хитой Супер Лигаси 11 1 0 0 - - - 11 1
2016 25 6 4 0 - - - 29 6
2017 25 3 2 1 - - - 27 4
2018 18 4 8 2 - - - 26 6
2019 24 2 0 0 - 5 1 1 0 30 3
2020 19 1 1 0 - 8 0 - 28 1
2021 18 4 0 0 - 0 0 - 18 4
Жами 140 21 15 3 0 0 13 1 1 0 169 25
Карерада жами 267 47 27 6 0 0 33 2 1 0 328 55

Халқаро статистика

Миллий терма жамоа
Йил Ўйин Гол
2011 1 0
2012 0 0
2013 8 1
2014 1 1
2015 1 1
2016 4 0
2017 6 1
2018 2 0
2019 7 2
2020 0 0
2021 6 1
2022 1 0
Жами 37 7

Халқаро майдондаги голлари

# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 6.09.2013 Олимпия стадиони, Тянцзин, Хитой  Сингапур 3 — 1 6-1 Ўртоқлик
2. 5.03.2014 Шаржа стадиони, Шаржа, Бирлашган Араб Амирликлари  Ироқ 1 — 3 1-3 2015-йилги Осиё кубоги саралаши
3. 12.11.2015 Хелонг стадиони, Чангша, Хитой  Бутан 12 — 0 12-0 2018 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
4. 7.06.2017 Тианҳе стадиони, Гуанчжоу, Хитой  Филиппин 6 — 1 8-1 Ўртоқлик
5. 7.06.2019 2 — 0 2-0
6. 18.11.2019 Пусан Асиад асосий стадиони, Пусан, Жанубий Корея  Ҳонг Конг 2 — 0 2-0 2019-йилги ЭАФФ Э-1 футбол чемпионати
7. 15.06.2021 Шаржа стадиони, Шаржа, Бирлашган Араб Амирликлари  Сурия 1 — 0 3-1 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлари

Клуб

Беижинг Гуоан

  • Хитой Суперлигаси : 2009-йил
  • Хитой ФА кубоги : 2018[10]

ВфЛ Wолфсбург

  • ДФБ-Покал : 2014/15

Шахсий ютуқлари

  • Хитой футбол ассоциацияси йилнинг энг яхши ёш футболчиси: 2012-йил
  • Хитой Суперлигасининг йил жамоаси: 2013, 2014
  • Хитой ФА кубогининг энг қиммат футболчиси: 2018-йил

Манбалар

  1. ↑ Гейланг Унитед вс. Беижинг Гуоан С 1-3 ат соccерwай.cом 12 Марч 2010 Ретриэвед 2012-09-19
  2. ↑ „Бундеслига: Wолфсбург сигнинг Зҳанг Хизҳе гаинс 50 миллион ТВ аудиэнcе ин Чина“. Скй Спорц (2014-йил 16-декабр). Қаралди: 2015-йил 29-январ.
  3. ↑ „ЗҲАНГ МАКЕС CОНВИНCИНГ ДЕБУТ ИН WОЛФСБУРГ ФРИЭНДЛЙ WИН“. Бундеслига (2015-йил 14-январ). 2015-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-январ.
  4. ↑ „Wолфсбург'с Зҳанг ҳеадс баcк то Чина“. 15 Жулй 2015.
  5. ↑ „惊呆!张稀哲扇对手耳光染红 力帆大将也2黄变1红“. Сина (2017-йил 25-октябр). Қаралди: 2018-йил 19-апрел.
  6. ↑ „重磅罚单!张稀哲因扇对手耳光被禁赛12场“. Сина (2017-йил 3-ноябр). Қаралди: 2018-йил 19-апрел.
  7. ↑ Чина ПР 2-2 Cоста Риcа ат теамчина.фреэҳостиа.cом 2011-03-26 Ретриэвед 2012-09-19
  8. ↑ 热身-于大宝郑龙各两球两新星传射 国足6-1新加坡 ат спорц.сина.cом.cн 2013-09-06 Ретриэвед 2013-09-06
  9. ↑ 专访张稀哲:踢点球时没想过压力 惊险!死里逃生 ат спорц.соҳу.cом 2014-03-06 Ретриэвед 2014-12-29
  10. ↑ „足协杯-比埃拉建功张稀哲斩杀 国安客场2-2夺冠“. спорц.сина.cом.cн (2018-йил 30-ноябр). Қаралди: 2019-йил 13-август.