Зҳао Мингжиан (талаффузи: Чжао Минсзян) (1987-йил 22-ноябрда туғилган) — Хитой Суперлигасининг „ Шангҳаи Гренландия Шенҳуа“ клубида ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнайдиган хитой миллатига мансуб футболчи.

Зҳао Мингжиан
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Зҳао Мингжиан
Таваллуд санаси 1987-йил 22-ноябр (1987-11-22) (38 ёш)
Таваллуд жойи Далиан, Лиаонинг, Хитой
Бўйи 1.81 м (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Шангҳаи Шенҳуа
Рақами 12
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Далиан Шиде
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2005—2012 Далиан Шиде 147 (3)
2013—2016 Шандонг Луненг 53 (1)
2013 → Чангчун Ятаи (Ижара) 13 (0)
2017—2018 Ҳебеи Чина Фортуне 52 (0)
2019 Далиан Йифанг 7 (0)
2020 Шангҳаи Шенҳуа 12 (1)
Миллий терма жамоа‡
2016 Хитой 9 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2020-йил 31-декабр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2017-йил 7-июн учун)

Клубдаги фаолияти

Зҳао Мингжиан 2005-йил Хитой Суперлигаси мавсуми бошида Далян Шиденинг таркибига қўшилган. У 2005-йил 22-май куни „Шангҳаи Шенҳуа“га қарши ўйинда (2:1) „Далиан“ сафида дебют ўйинини ўтказган[1]. Иқтидорли ўйинчи сифатида Зҳао Мингжиан мавсум давомида яна бир нечта ўйинларда майдонга тушган ва лига мавсуми охирида Далиан билан лига чемпионлиги ва Хитой ФА кубогини қўлга киритган[2]. Кейинги мавсумларда у аста-секин ўзини жамоада асосийб таркиб ўйинчиси эканлигини исботлаган. 2008-йил 9-ноябрда Чангчун Ятаига қарши 3-2 ҳисобида якунланган ўйинда гол муаллифига айланган[3]. Кейинги мавсумда у жамоанинг биринчи рақамли ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўз ўйинларини давом эттирган ва жамоа ёш таркиб билан лигада саккизинчи ўринни эгаллаган[4]. Хитой Суперлигасининг 2012-йилги мавсуми охирида клуб эгаси Сю Минг порахўрликда ҳибсга олинганидан сўнг Далян Шиде рақиби Далиан Аэрбин футбол клубига сотиб юборилган[5].

2013-йилнинг 6-январида Зҳао 15 миллион юан эвазига „Шандонг Луненг“ клубига қўшилган[6]. У 2013-йил 14-май куни „Қингдао Жоноон ФC“ га қарши лига ўйинида клуб сафида дебют қилган[7]. Ушбу ғалабага қарамай, Зҳао Чангчун Ятаидан Суперлиганинг бошқа жамоасига ижарага берилган[8]. Чангчунда Зҳао 2013-йил 31-июл куни „Қингдао Жоноон ФC“га қарши лига ўйинида дебют қилган[9]. Ижарадаги даврида Зҳао ўзини асосий ўйинчи сифатида кўрсатган[10]. Ижара муддати тугагач Зҳао Шандонг жамоасида ўзини кўрсатган ва улар билан 2014-йилги Хитой ФА кубогида ғалаба қозонган[11].

2017-йилнинг 23-февралида Зҳао Суперлиганинг бошқа жамоаси „Ҳебеи Чина Фортуне“га ўтган[12]. У Ҳебеи учун дебютини 2017-йил 5-март куни мавсумнинг биринчи ўйинида ўтказган ва бу ўйинда Ҳебеи Ҳенан Жиане билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйналган ўйинда майдонга тушган[13]. Икки мавсумдан сўнг Зҳао 2019-йил 13-февралда ўзининг туғилган шаҳри жамоаси „Далян Йифанг“ клубига қўшилган[14]. У 2019-йил 3-март куни „Хенан Жиане“ клубига қарши лига ўйинида дебют қилган[15]. Зҳаога 2020-йил 24-январда „Шангҳаи Шенҳуа“га ўтишга рухсат берилган[16].

Халқаро фаолияти

Зҳао Хитой терма жамоасидаги дебютини 2016-йилнинг 24-мартида Малдив оролларига қарши ўйинда (4:0) ўтказган[17].

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Лига Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Далиан Шиде 2004 Хитой Супер Лигаси 0 0 0 0 0 0 0 0 - 0 0
2005 5 0 4 0 1 0 - - 10 0
2006 14 0 - - - - 14 0
2007 18 0 - - - - 18 0
2008 27 1 - - - - 27 1
2009 20 2 - - - - 20 2
2010 28 0 - - - - 28 0
2011 8 0 0 0 - - - 8 0
2012 27 0 1 0 - - - 28 0
Жами 147 3 5 0 1 0 0 0 0 0 153 3
Шандонг Луненг 2013 Хитой Супер Лигаси 2 0 2 0 - - - 4 0
2014 14 0 3 0 - 4 0 - 21 0
2015 17 1 1 0 - 4 0 1 0 23 1
2016 20 0 2 0 - 8 1 - 30 1
Жами 53 1 8 0 0 0 16 1 1 0 78 2
Чангчун Ятаи (Ижара) 2013 Хитой Супер Лигаси 13 0 0 0 - - - 13 0
Ҳебеи Чина Фортуне 2017 26 0 1 0 - - - 27 0
2018 26 0 1 0 - - - 27 0
Жами 52 0 2 0 0 0 0 0 0 0 54 0
Далиан Йифанг 2019 Хитой Супер Лигаси 7 0 0 0 - - - 7 0
Шангҳаи Шенҳуа 2020 12 1 1 0 - 0 0 - 13 1
Жами 284 5 16 0 1 0 16 1 1 0 318 6

Ютуқлар

Клуб

Далиан Шиде[18]

  • Хитой Суперлигаси : 2005-йил
  • Хитой ФА кубоги : 2005-йил

Шандонг Луненг

  • Хитой ФА кубоги : 2014[19]
  • Хитой ФА Суперкубоги : 2015-йил

Манбалар

  1. ↑ „比赛结果-中超数据库-搜狐“. Cслдата.спорц.соҳу.cом. Қаралди: 2010-йил 3-август.
  2. ↑ „Чина 2005“. Рсссф.cом (2006-йил 26-октябр). 29-сентабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-август.
  3. ↑ „比赛结果-中超数据库-搜狐“. Cслдата.спорц.соҳу.cом. Қаралди: 2010-йил 3-август.
  4. ↑ „Чина 2009“. Рсссф.cом (2010-йил 23-апрел). 15-октабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-август.
  5. ↑ „Деатҳ оф ан институтион: Тҳе Далиан Шиде Сторй“. Wилдеастфоотбалл.нет (2013-йил 25-апрел). Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  6. ↑ „鲁能否认赵明剑转会费1500万 签约因实德队延缓“. Спорц.ҳангзҳоу.cом.cн (2013-йил 6-январ). 2016-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  7. ↑ „韩鹏独中两元王永珀添彩 鲁能3–0中能“. Спорц.соҳу.cом (2013-йил 14-май). Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  8. ↑ „赵明剑:与亚泰有缘份 职业首球+两造点球均长春制造“. Спорц.сина.cом.cн (2013-йил 22-июл). Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  9. ↑ „乔尔首秀建功张文钊救主 中能1–1平亚泰“. Спорц.соҳу.cом (2013-йил 31-июл). Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  10. ↑ „Чина 2013“. Рсссф.cом (2018-йил 29-ноябр). Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  11. ↑ „足协杯-麦克格文压哨绝杀 鲁能5–4舜天夺冠“. Спорц.сина.cом.cн (2014-йил 22-ноябр). Қаралди: 2019-йил 19-август.
  12. ↑ 华夏官宣赵明剑加盟 发布海报:世有藏锋"剑" ат спорц.соҳу.cом 2017-02-23 Ретриэвед 2017-02-23
  13. ↑ „中超-巴索戈失关键单刀任航染黄 建业0–0华夏“. Сина (5-март 2017-йил). Қаралди: 7-март 2017-йил.
  14. ↑ „一方官宣5悍将加盟:二赵归乡李建滨来投 买断秦杨“ (зҳ). спорц.сина.cом (2019-йил 13-феврал). Қаралди: 2019-йил 14-феврал.
  15. ↑ „中超-多拉多建功卡拉斯科救主 建业1–1十人一方“. Соҳу.cом (2019-йил 3-март). 2020-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  16. ↑ „申花官方宣布赵明剑加盟 右路飞翼插上强力翅膀“. Спорц.сина.cн (2020-йил 24-январ). Қаралди: 2020-йил 13-феврал.
  17. ↑ „世预赛-姜宁戴帽国足4–0升至第2“. соҳу.cом (24-март 2016-йил). Қаралди: 24-март 2016-йил.
  18. ↑ „Зҳао, Мингжиан“. Натионалфоотбаллтеамс.cом. Қаралди: 2016-йил 18-август.
  19. ↑ „足协杯-麦克格文压哨绝杀 鲁能5–4舜天夺冠“. Спорц.сина.cом.cн (2014-йил 22-ноябр). Қаралди: 2019-йил 19-август.