Зҳоу Хиаолан (соддалаштирилган хитойча:周晓兰, 1957-йил 9-октабрда туғилган) — собиқ хитойлик волейболчи, 1980-йилларнинг бошларида Хитой аёллар миллий волейбол терма жамоасининг бошланғич ўрта блокери бўлган ва учта жаҳон мусобақаларида учта олтин медални қўлга киритган[1].

Зҳоу Хиаолан
Шахсий ма'лумотлар
Туг'илиши 9-октабр 1957-йил
Нанжинг, Жиангсу Провинcе, Пеопле’с Републиc оф Чина
Медаллари ва ютуқлари
Аёллар Волейболи
Xitoy bayrogʻi Хитой вакили
Олимпиада о`йинлари
Олтин 1984-йил Ёзги Олимпиада о`йинлари жамоа
ФИВБ Волейбол бо`йича аёллар чемпионати
Олтин 1982-йил ФИВБ Волейбол бо`йича аёллар чемпионати жамоа
ФИВБ Волейбол бо`йича аёллар чемпионат кубоги
Олтин 1981-йил ФИВБ Волейбол бо`йича аёллар чемпионат кубоги жамоа


Фаолияти

Зҳоу Хиолан Жиангсу провинциясининг Нанкин шаҳрида 1957-йил 9-октабрда туғилган. 1973-йилда у волейбол ўйнаш учун ҳаваскорлар спорт мактабига ўқишга кирди ва ўша йили Шанси провинсияси жамоасига қабул қилинди. 1977-йилда Зҳоу Хиолан Хитой ўсмирлар терма жамоасига, кейин эса Хитой терма жамоасига қабул қилинди.

1984-йилда Зҳоу Хиолан Хитой волейбол жамоасининг асосий аъзоси бўлиб, Лос-Анжелесдаги Ёзги Олимпия ўйинларида АҚШ жамоаси таркибида ўйнаган ва олтин медални қўлга киритган.

Шахсий ҳаёти

1984-йилда нафақага чиққанидан сўнг, Зҳоу Хиолан Шанхай спорт коллежида таҳсил олди ва кейинчалик Хитой миллий спорт комиссиясида ишлади ва „тўплар“ бўлими бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарди. 1995-йилда у лавозимидан воз кечди ва эри билан АҚШга кетди.

Зҳоу Хиолан дастлаб Жорж Вашингтон университетида волейбол бўйича мураббий бўлиб ишлаган. Кейинчалик у спорт карерасидан воз кечди ва Мериленддаги тиббий асбоблар компаниясида муҳандис бўлиб ишга кирди. Бироқ, у ҳали ҳам волейболдан дарс беради ва ҳар ҳафта CCАCC марказида дарслар ўтказади. Унинг ҳар бир синфида тахминан 20-50 та ўқувчи бор.

2014-йилда Зҳоу Хиоланг Мериленд штатининг Ховард округида жойлашган Шарқий қирғоқ элита номли ўзининг қизлар волейбол клубини очди ва ҳозирда ушбу клубга мураббийлик қилмоқда[2].

Зҳоу Хиолангнинг Люси ва Мери исмли 2 қизи бор, уларнинг иккаласи ҳам Мериленд университетида ўқиган.

Мукофотлар

Миллий терма жамоа

  • 1981-йилги жаҳон чемпионати - Олтин медал
  • 1982-йилги жаҳон чемпионати - Олтин медал
  • 1984-йил Лос-Анжелесдаги Олимпия ўйинлари - Олтин медал

Манбалар

  1. ↑ „Зҳоу Хиолан ҳақида“. Қаралди: 20-08-2022.
  2. ↑ „Меэт Оур СТАФФ“ (12-октабр 2015-йил). 13-октабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-октабр 2017-йил.

Ҳаволалар