Zhu Ling
| Зҳу Линг | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги | Хитойлик |
| Таваллуд санаси |
10-июл 1957-йил Лаиwу, Шандонг Провинсияси, Хитой |
| Спорт | |
| Қайси спорт | волейбол |
| Медаллар | |
|
| |
Зҳу Линг (хит. соддалаштрилган 朱玲, 1957-йил 10-июлда туғилган) — 1984-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида қатнашган хитойлик волейболчи[1]. Зҳу Линг нафақага чиққан ва Сичуан провинсиясидаги спорт бюросида бюро директори лавозимида ишлайди.
Биография
Зҳу Линг 1957-йил 10-июлда Хитойнинг Шангдонг пронвинсиясидаги Лаиwу номли кичик шаҳарчада туғилган.
1984-йилда Лос Анжелосда бўлиб ўтган ёзги олимпиада ўйинларида Зҳу Линг олтин медални қўлга киритган Хитой волейбол жамоаси таркибида ўйнаган. Зҳу Линг барча бешта ўйинда фаол иштирок этган ва жамоа ғалабасига ўз хиссасини қўшган.
Зҳу Линг 1970-йилда Чунсинда волейбол билан шуғуллана бошлаган ва 1975-йилда Сичуан провинсияси жамоасига қабул қилинган. Зҳу Линг 1979-йилда волейбол бўйича Хитой терма жамоаси таркибига қўшилди ва кейинчалик Хитой терма жамоаси таркибида 1981-йилги ФИВБ Жаҳон кубогида иштирок этиб, жамоавий олтин медалини қўлга киритишга ўз хиссасини қўшади.
1984-йилги Олимпиада ўйинларида Зҳу Линг Хитой волейбол жамоаси таркибида ўйнайди ва якунда жамоа ғолибликни қўлга киритади[2].
1983-йилги Осиё чемпионатида Зҳу Линг терма жамоа сафида муваффақиятли ўйин кўрсатди ва жамоа кумуш медалига сазовор бўлди.
Волейболда нафақага чиққанидан сўнг, Зҳу Линг Сичуан университетининг Хитой адабиёти бўлимида ўқишни бошлади ва бакалавр дипломини қўлга киритди. Ўқишни тамомлагандан буён у, Сичуан вилояти спорт бюросида ишлаб келмоқда. 2004-йилда Зҳу Линг бюро директори лавозимига кўтарилди.
Мукофотлар
Миллий терма жамоа
| Йил | Мусобақа | Давлат | Натижа |
|---|---|---|---|
| 1981-йил | 1981-йилги жаҳон чемпионати | ||
| 1984-йил | 1984-йилги Лос-Анжелесдаги Олимпия ўйинлари |
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „Зҳу Линг“. 2022-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-август.
- ↑ „Зҳу Линг“. Қаралди: 20-08-2022.