Зибейда Содиқова (тўлиқ исми: Зибейда Соҳбат қизи Содиқова; озарбайжонча: Зибейдə Сöҳбəт қıзı Садıқова; 1985-йил 26-февралда туғилган) — озарбайжонлик инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат. 15 йилдан ортиқ вақт давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғулланиб келади. Аёллар ҳуқуқлари ва оилавий зўравонликка қарши курашга алоҳида эътибор қаратади. Озарбайжон Республикаси Адвокатлар кенгаши аъзоси сифатида мамлакатда қарийб ўн нафар сиёсий маҳбуснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган.

Зибейда Содиқова
Зибейдə Садıқова

Зибейда Содиқова 2024-йилда
Таваллуди 1985-йил 26-феврал (1985-02-26) (41 ёш)
Фуқаролиги Озарбайжон
Таълими Боку давлат университети
Касби адвокат, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси
Фаолият йиллари 2007–ҳозиргача

Илк йиллари

Зибейда Содиқова 1985-йил 26-февралда туғилган. 2001–2005-йилларда у Боку давлат университетининг юридик факултетида таҳсил олган.

Ҳуқуқ ҳимояси

Зибейда Содиқова кўп йиллардан бери Озарбайжонда сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келади. Шунингдек, у аёллар ҳуқуқларига ҳамда оилавий зўравонликка қарши курашга эътибор қаратади.

Содиқова бир қатор шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган. Жумладан, 2014-йил июнида ҳибсга олинган адвокат Алиаббас Рустамов[1], 2016-йил майида ҳибсга олинган фаол Гияс Иброҳимов[2], 2016-йил июнида ҳибсга олинган журналист Фикрет Фарамазоғли[3], Озарбайжон Халқ фронти партияси (ОХФ) аъзоси бўлган, 2016-йил августида ҳибсга олинган фаол Фуад Аҳмадли[4], 2017-йил майида ҳибсга олинган сиёсатчи Гўзал Байрамли[5], 2017-йил майида ҳибсга олинган фаол Афғон Мухтарли[6], 2019-йил октябрида ҳибсга олинган ОХФ фаоли Паша Умудов[7], 2020-йил мартида ҳибсга олинган яна бир ОХФ фаоли Ниямеддин Аҳмадов[8], 2022-йил декабрида ҳибсга олинган сиёсатчи Бахтиёр Ҳожиев[9], 2023-йил июлида ҳибсга олинган иқтисодчи Губад Ибадоғлу[10], 2023-йил сентябрида ҳибсга олинган меҳнат ҳуқуқлари фаоли Афияддин Маммадов[11], Абзас Медиа асосчиси, 2023-йил ноябрида ҳибсга олинган Улви Ҳасанли[12], 2023-йил декабрида ҳибсга олинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Илҳамиз Гулиев[13], Топлум ТВ журналисти, 2024-йил мартида ҳибсга олинган Фарид Исмайилов[14], 2024-йил августида ҳибсга олинган тадқиқотчи Баҳруз Самадов[15], Мейдан ТВ журналисти, 2024-йил декабрида ҳибсга олинган Натиг Жавадлининг ҳуқуларини ҳимоя қилган[16].

Манбалар

  1. ↑ Фаик Меджид.. „Верховный суд отказался досрочно освободить азербайджанского правозащитника“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  2. ↑ Фаик Меджид.. „Верховный суд оставил в силе приговор Гиясу Ибрагимову“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  3. ↑ Фаик Меджид.. „Апелляционный суд оставил в силе приговор журналисту Фарамазоглу“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  4. ↑ Фаик Меджид.. „Верховный суд Азербайджана отказался досрочно освободить Фуада Ахмедли“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  5. ↑ Фаик Меджид.. „Суд отклонил ходатайство об освобождении Гезяль Байрамлы“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  6. ↑ Фаик Меджид.. „Защита потребовала освободить Байрамлы и Мухтарлы из-под стражи“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  7. ↑ Фаик Меджид.. „Суд утвердил арест обвиняемого в хранении наркотиков азербайджанского активиста Умудова“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  8. ↑ Фаик Меджид.. „Активист ПНФА обвинен в финансировании терроризма“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  9. ↑ „Бахтияра Гаджиева перевели в лечебное учреждение“ (ру). Ҳаққин.аз (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  10. ↑ Фаик Меджид.. „В Азербайджане задержан оппозиционер Губад Ибадоглу“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  11. ↑ Фаик Меджид.. „Апелляционный суд утвердил приговор Афияддину Мамедову“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  12. ↑ Фаик Меджид.. „Обвиняемые по делу Абзас Медиа выразили протест суду“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  13. ↑ Фаик Меджид.. „Ильхамиз Гулиев приговорен к трем годам лишения свободы“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  14. ↑ Фаик Меджид.. „Журналист Фарид Исмаилов отправлен под арест по делу Топлум ТВ“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  15. ↑ Фаик Меджид.. „Бахруз Самедов арестован в Азербайджане на четыре месяца“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.
  16. ↑ Фаик Меджид.. „Журналистам Мейдан ТВ продлены сроки ареста“ (ру). Cауcасиан Кнот (2025-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 10-май.