Зичлик (р) — 1) модданинг асосий тафсилотларидан бири; сон жиҳатдан жисмнинг ҳажм бирлигидаги массасига тенг: п = ф , бунда р — жисм зичлиги, т — массаси, В— ҳажми. Бир жинсли модданинг З.и унинг барча нуқталарида бир хил, бир жинсли бўлмаган моддаларда эса 3. и жисм ҳажмининг турли нуқталарида ҳар хил бўлади. З.нинг СИ даги ўлчов бирлиги кг/м3, СГС да эса г/см3. Кўпинча тизимга кирмаган ўлчов бирликлари — кг/л, т/м3 ҳам ишлатилади. Модда З.и, одатда, тра ортиши билан камаяди ва босим ортиши билан ортади (сувнинг З.и транинг 4° гача пасайишида ортади, транинг кейинги пасайишида З.и ҳам камаяди). Модданинг бир агрегат ҳолатидан иккинчисига ўтишида 3. сакрашсимон ўзгаради. Хусусан, қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ёки суюқ ҳолатдан газсимон ҳолатга ўтишида модда зичлиги тез камаяди (лекин чўян ва сув қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтишида 3. тез ортади. Суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтишида эса, аксинча, 3. аномал камаяди). Икки модда З.и нисбатига нисбий 3. дейилади. Одатда, нисбий 3. суюқлик ва газлар учун дистилланган сув З.ига нисбатан, газлар учун эса қуруқ ҳаво ва водород З.ига нисбатан аниқланади; мас, идеал газлар учун нисбий 3.: р’=тг = с^ Ушбу ифода водород З.ига нисбатан (|хо=2) олинган З.ларни аниқлаш орқали газнинг молекуляр оғирликлари топилади; 2) электр токида — электр токининг асосий тафеилотларидан бири; ток йўналишига тик йўналишдаги юза бирлиги орқали 1 с да ўтадиган электр зарядига тенг.[1]

Зичлик сўзини билдирувчи бир неча саҳифа топилди.
Ушбу саҳифага сизни олиб келган мақоладаги тегишли ишоратни бу ерга эмас, тўғри керакли мақолага йўналтиришингиз мумкин.

__ДИСАМБИГ__

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил