Зиддият қонуни (мантиқда) — икки қарамақарши фикр айни бир вақтда ва айни бир нисбатда тўғри бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатувчи қонун. Предметлар ва ҳодисалар ўртасидаги обектив муносабат тўғри фикрлаш жараёнида инсон миясида бир фикр бир вақтнинг ўзида икки маънода ишлатилмаслигини тақозо қилади. Бу тўғри фикрлаш ва чин муҳокамаларнинг ажралмас хоссаларидан биридир. 3. қ. тафаккур ривожида қарамақарши фикрлар тўқнашувини инкор этмасдан, бир вақтнинг ўзида бир предмет ҳақида икки зид фикрга йўл қўймасликни талаб қилади, яъни вақт, предмет, нисбат жиҳатдан бирликни назарда тутади. Мае, ёмғирни умуман зарарли ёки фойдали деб бўлмайди, у маълум даврда маълум ўсимликлар учун зарарли, бошқа бир даврда фойдали бўлиши мумкин. 3. қ. нинг бузилиши тафаккурда чалкашликларга ва нотўғри хулосаларга олиб келади.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил