Зигомицетлар (Зйгомйcетес) -замбуруғлар синфи. Танаси яхши ривожланган кўп ядроли мицелий. Ҳужайра девори хитин ва хитозан, баъзан глюкандан иборат. Жинсий жараёни — зигоспоралар ҳосил қиладиган зигогамия (номи шундан олинган). 75% тури гетератиллик. Жинссиз кўпайиш органлари морфологик жиҳатдан хилма-хил. Споралари ҳаракациз, эндоген усулда спорангийларда ёки экзоген усулда конидийларда ривожланади. 4 тартиб: моғорлар (Муcоралес), эндогоналлар (Эндогоналес), энтомофторлар (Энтомопҳторалес), зоопагаллар (Зоопагалес) га 500 дан ортиқ тур киради. Кенг Тапкалган. Тупроқ ва гўнгда сапротроф яшайди, бир қанча турлари юксак ўсимликлар, бўғимоёқлилар ва б. ҳайвонлар, одамлар паразити; озиқовқат маҳсулотларида кўпинча оқ моғор шаклида учрайди. Моғор, фикомицес ва б. уруғларнинг айрим турларидан микробиология ва озиқовқат саноатида, энтомофторал турларидан эса зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик курашда фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил