Zikri arra
Зикри арра (зикри миншорий, зикри алоний ёки зикри жаҳрий) - Яссавия тариқатидаги жаҳрий зикр маросимининг тури.
Зикри арра деб номланишининг сабаби - зикр давомида қайтариладиган калималарнинг тезлашиши натижасида ўзига хос ҳалқум товуши вужудга келиши ва бу ҳудди «арранинг иш жараёнидаги товуши»га ўхшаб кетишидир. Зикр жараёнини қуйидагича тасвирлаш мумкин. Агар зикр тушувчи ёлғиз бўлса, зикр калималари, «ҳа-ҳу» товушларини такрорлаш тарзида аста-секин бошланиб, тезлаша борган сари зикр этувчининг ҳолати ўзгара бошлаши кузатилади. Айни дамда «жазба» яқинлашиш арафасида «ҳа-ҳу» талаффузи анча тезлашиб, юқорида айтилган «ҳалқум товуши» юзага келади.
Мазкур калималарнинг ма’носи турлича талқин қилиниб, кўпинча Аллоҳнинг исмларидан бири «ал-Ҳайй» (ёки «ал-Ҳаққ» ҳам қўлланиши мумкин) ва тасаввуфда Аллоҳни назарда тутиб, истифода этилиб келинган «Ҳува» олмоши бирикмасидан, я’ни «Ҳайй-Ҳува» - «Абадий Тирик зот Удир» деган ма’нони акс эттиради, дейилади. Ба’зи фикрларга кўра, бу товуш кўпгина тариқатларда зикрнинг ажралмас қисми бўлган «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасининг ярим ошкора ярим пинҳона тарзида тез-тез такрорланиши натижасида юзага келган. Я’ни калиманинг охирги бўғинларинигина ошкора талаффуз қилиш орқали «ҳа-ҳу» товушлари вужудга келган дейилади[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.