Зикри султоний – зикр инсоннинг бутун борлиғини эгаллаган ҳолатини акс эттириш учун қўлланиладиган атама. Нақшбандийликка оид асарларда беш латоиф зикри (зикр латоиф ал-хамса) амалиёти учрайди.

У танадаги бешта муайян ўриндир. ХВИИИ аср охирида яшаган нақшбандийлик намоёндаси Мир Дард бу амалиёт борасида маълумот берган. Унга кўра, кўкснинг чап томонида мавжуд бўлган қалбда „қалбий зикр“ бор. У муҳаббат ва шавқда намоён бўлади. Сўнг унга „руҳоний зикр“ эргашади. У кўкснинг ўнг томонидан хотиржамлик ва сакинат билан чиқади.

„Сиррий зикр“ кўкснинг чап томонига яқин жойдан таваккулни ифода этган ҳолда келади. „Хафий зикр“ кўкснинг тепасидаги ўнг томонда бўлади ва у ғайбат ва нафснинг фано бўлиши билан боғланади. „Энг хафий зикр“ (ахфо) эса кўкснинг ўртасида. Шундан сўнг зикр ўрни мияга (султон) етиб боради. Сўнгра инсоннинг бутун табиатига, яъни жасаду руҳга ўтади. Ана шу ҳолат „султоний зикр“дейилади. Суфий зикр унинг бутун табиатини тўла-тўкис қамраб олиши учун унга диққатини жамлаши лозим[1].

Манбалар

  1. ↑ Усмонов, Олимов, Йўлдашхўджаев, Фахриддинов, Тўйчиева, Жабборов, Чўтмаматов, Раҳимов, Комилжонова, Каримова, Нурмуҳаммедов, Эркабоева, Жураев 2015, с. 95.

Адабиётлар

  • Усмонов И, Олимов С, Йўлдашхўджаев Ҳ, Фахриддинов З, Тўйчиева Н, Жабборов Н, Чўтматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.