Zilzila bashorati
Зилзила башорати деганда берилган муддат ичида бўлажак зилзила[1] ва хусусан, берилган минтақадаги келаси кучли зилзиланинг содир бўлиш вақти, жойи ва магнитудасини олдиндан айтиб бериш тушунилади.[2] Бунда зилзилани тахмин этиш амалиёти тушунилмаслиги керак, чунки тахминлаш берилган минтақада келажак бир неча йил ичида зилзила содир бўлиши эҳтимоллигини аниқлаш бўлиб, аниқ натижа беришни ўз олдига вазифа қилиб қўймайди.[3] Зилзиладан огоҳлантириш тизими ҳам зилзила башорати эмас, чунки бундай тизим зотан содир бўлган зилзилани қайд этиб, у қўшни минтақаларга етиб боргунича уларни бир неча сония олдиндан огоҳлантириш учун ишлатилади.
Фойдали бўлиши учун зилзила башорати тайёргарлик кўриш ва фаолият тўхтатилишига кетадиган сарф-харажатлар бекор бўлмаслигини кафолатлайдиган даражада аниқ бўлиши лозим. Акс ҳолда сохта башоратлар нафақат иқтисодий зарар келтиради,[4] балки шундай башоратга ишончни камайтириб, самарасига жиддий путур етказади.[5]
1970-йилларда олимлар орасида зилзилаларни башорат этиш методи алал-оқибат ишлаб чиқилиши мумкин, деган некбинлик кучайган эди, бироқ 1990-йилларга келиб давом этаётган муваффақияцизлик кўп олимларни зилзилани башорат қилишнинг умуман иложи борми, деган саволга олиб келди.[6] Бугунда айрим олимлар етарли ресурслар билан зилзилаларни башорат қилиш мумкин, дейишса, бошқа олимлар бундай башоратларни амалга оширишнинг ҳеч қандай иложи йўқ, деган фикрда.[7]
Ҳаракатлар
Зилзилаларни башорат қилишнинг самарали методи ҳалигача мавжуд эмас, бироқ бундай методлар ишлаб чиқиш томон ҳаракатлар қилинмоқда. Бу уринишлар қуйидагиларга асосланган:
Ҳайвонлар атвори
Зилзиладан олдин ҳайвонларнинг ўзини тутишида ўзгаришлар кузатилади, деган иддаолар қилинган. Бироқ бу иддао ўзини тўлиқ оқламаган. Масалан, 1992-йили Калифорниядаги 7,3 магнитудали Ландерс зилзиласи эпицентридан 100 км узоқда чумолилар устидан ўтказилаётган тажриба пайтида чумолиларнинг зилзилани на олдиндан, на кейин сезгани кузатилди.[8] Кемирувчилар билан ўтказилган бошқа тажриба эса ғайриоддий ҳатти-ҳаракатни қайд этди, бироқ кемирувчиларнинг бундай атвори зилзила эмас, балки бошқа факторлар туфайли бўлгани аниқланди.[9]
Бироқ 2011-йилги 5,8 магнитудали Виргиниа зилзиласидан 5-10 сония олдин Вашингтон ҳайвонот боғидаги баъзи ҳайвонлар безовталангани кузатилган; лекин бу зилзилани олдиндан сезиш белгиси бўлмай, одамлар сезмаган кучсиз бирламчи п-тўлқинини сезгани туфайлидир, бу бирламчи тўлқин кетидан бир неча сония ўтиб кучли иккиламчи с-тўлқин етиб келди.[10]
Вп/Вс фарқи
Сейсмологиядаги яна бир метод Вп (п-тўлқин тезлиги) ва Вс (с-тўлқин тезлиги) нисбати ўзгаришини қайд этишга асосланади. Бу нисбат тош қобиқ сиқилаётган пайтда ўзгаради, деб тахмин этилганди. Бу методга таяниб фақат битта зилзила (1973-йилги 2,6 магнитудали Неw Ёрк зилзиласи) муваффақиятли башорат қилинган.[11] Бу метод билан бошқа зилзилаларни олдиндан айтишга уринишлар самарасиз чиқди.[12]
Радон эмиссияси
Тошларнинг аксарияти кичик миқдорда нормал атмосфера газларидан изотопик фарқланувчи газларни ўзида сақлайди. Катта зилзила олдидан тошлар ёрилиб, газлар эмиссияси кузатилган. Бу газлардан бири радон бўлиб, у тошлардаги асорат уран радиоактив парчаланиши натижасида келиб чиқади.[13]
Радон эмиссиясини кузатиш нисбатан қулай, чунки у радиоактивлиги ва етарли давом этувчи ярим емирилиш даври (3,8 сутка) билан характерланади. Бироқ радон эмиссияси методининг жиддий камчилиги шундаки, у на аниқ жой (хатолиги минг километргача), на аниқ вақт (хатолиги бир неча ойгача) ва на аниқ магнитудани кўрсатади.[14]
Манбалар
- ↑ Геллер, Роберт Ж.; Жаcксон, Давид Д.; Каган, Ян Й.; Муларгиа, Франcесcо (14-март 1997-йил), „Эартҳқуакес Cаннот Бе Предиcтед“ (ПДФ), Сcиэнcе, 275: 1616, дои:10.1126/сcиэнcе.275.5306.1616, 2019-05-12да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2013-05-27
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Каган, Ян Й. (Деcембер 1997), „Аре эартҳқуакес предиcтабле?“ (ПДФ), Геопҳйсиcал Жоурнал Интернатионал, 131 (3): 505–525, Бибcоде:1997ГеоЖИ.131..505К, дои:10.1111/ж.1365-246Х.1997.тб06595.х, 2016-03-03да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2013-05-27
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате анд еар () - ↑ Интернатионал Cоммиссион он Эартҳқуаке Фореcастинг фор Cивил Протеcтион (2-октабр 2009-йил), Оператионал Эартҳқуаке Фореcастинг: Стате оф Кноwледге анд Гуиделинес фор Утилизатион — Эхеcутиве Суммарй (ПДФ), 2013-03-09да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2013-05-27
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Тҳомас, Леэ М. (1983), „Эcономиc импаcц оф эартҳқуаке предиcтион“ (ПДФ), Проcеэдингс оф тҳе Семинар он Эартҳқуаке Предиcтион Cасе Ҳисториэс, Генева, 12–15-октабр 1982-йил: УНДПРО, 179–185-бет, 2013-04-26да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2013-05-27
{{cитатион}}: CС1 маинт: лоcатион () - ↑ Атwоод, Л. Эрwин; Мажор, Анн Мариэ (Новембер 1998), „Эхплоринг тҳе "Cрй Wолф" Ҳйпотҳесис“, Интернатионал Жоурнал оф Масс Эмергенcиэс анд Дисастерс, 16 (3): 279–302, 2016-03-21да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-05-27
- ↑ Cонсоле, Р. (30-август 2001-йил), „Тестинг эартҳқуаке фореcаст ҳйпотҳесес“, Теcтонопҳйсиcс, 338 (3–4): 261–268, Бибcоде:2001Теcтп.338..261C, дои:10.1016/С0040-1951(01)00081-6
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Натуре Дебатес“. Натуре (25-феврал 1999).
- ↑ Лигҳтон, Жоҳн Р.Б.; Дунcан, Франcес Д. (15-август 2005-йил), „Шакен, нот стирред: а серендипитоус студй оф анц анд эартҳқуакес“ (ПДФ), Жоурнал оф Эхпериментал Биологй, 208: 3103–3107, дои:10.1242/жеб.01735
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Линдберг, Роберт Г.; Скилес, Дурwард; Ҳайден, Паге (1981), „Cан анималс предиcт эартҳқаукес? А сеарч фор cоррелатионс бетwеэн чангес ин аcтивитй паттернс оф тwо фоссориал роденц анд субсеқуэнт сеисмиc эвенц“ (ПДФ), У.С. Геологиcал Сурвей, Опен-Филе Репорт 81-385
- ↑ Миллер, Сунлен; Патриcк, Маггй; Cапатидес, Чристина (24-август 2011-йил), Сихтҳ Сенсе? Зоо Анималс Сенсед Қуаке Эарлй, АБC Неwс
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Аггарwал, Яш П.; Сйкес, Лйнн Р.; Симпсон, Давид W.; Ричардс, Паул Г. (10-феврал 1975-йил), „Спатиал анд Темпорал Вариатионс ин тс/тп анд ин П Wаве Ресидуалс ат Блуэ Моунтаин Лаке, Неw Ёрк: Апплиcатион то Эартҳқуаке Предиcтион“, Жоурнал оф Геопҳйсиcал Ресеарч, 80 (5): 718–732, Бибcоде:1975ЖГР....80..718А, дои:10.1029/ЖБ080и005п00718
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Геллер, Роберт Ж. (Деcембер 1997), „Эартҳқуаке предиcтион: а cритиcал ревиэw.“, Геопҳйсиcал Жоурнал Интернатионал, 131 (3): 425–450, Бибcоде:1997ГеоЖИ.131..425Г, дои:10.1111/ж.1365-246Х.1997.тб06588.х
- ↑ Иммè, Гиусеппина; Морелли, Даниэла (2012), „Радон ас Эартҳқуаке Преcурсор“ (ПДФ), ин Д'Амиcо (муҳ.), Эартҳқуаке Ресеарч анд Аналйсис
- ↑ Интернатионал Cоммиссион он Эартҳқуаке Фореcастинг фор Cивил Протеcтион (30-май 2011-йил), „Оператионал Эартҳқуаке Фореcастинг: Стате оф Кноwледге анд Гуиделинес фор Утилизатион“, Анналс оф Геопҳйсиcс, 54 (4): 315–391, дои:10.4401/аг-5350, 2013-06-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-05-28
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
Ҳаволалар
- Эартҳқуаке Предиcтион Топиcс (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-05-09 санасида архивланган), АҚШ Геологик хизмати
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |