Зимнонсой — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сой, Серкалисой (Тераклисой)нинг чап ирмоғи. Чатқол тизмасининг тармоғи — Қорақуш тоғи (3864 м)нинг шим.ғарбий ён бағирларидан оқиб тушадиган 30 дан зиёд майда ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бошланишида ён бағирлари тик ва тор водийда тез оқади. Ўрта оқимида сой водийси бир оз кенгаяди. Узунлиги 18 км. 3., асосан, қор ва қисман ёмғир сувларидан тўйинади, суви май — июн ойларида кўпаяди, кам сувли давр дек. — февралга тўғри келади[1].

Зимнонсой
Тавсиф
Узунлиги 13
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил