Зинаида Петровна Бочансева (1907-йил 10-октабр — 1973-йил 17-август, Тошкент) — совет ботаники, ситолог ва эмбриолог. Биология фанлари доктори, Тошкент университети профессори, Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Ботаника боғи ситология ва эмбриология бўлими мудири.

Зинаида Бочансева
Зинаида Петровна Бочансева
Таваллуди 1907-йил 10-октябр
Россия империяси
Вафоти 1973-йил 17-август
 СССР
Соҳаси Ботаника
Иш жойлари Тошкент Ботаника боғи
Таълими САГУ
Академик раҳбарлари А.И.Введенский
Мукофотлари

Илм фан

1930-йилда Ўрта Осиё Давлат университети (САГУ)нинг биология факултетини тамомлаган.

1930-1933-йилларда Ўрта Осиё флорасини ўрганиш бўйича экспедицияларда қатнашган. Ёввойи ўсимликлар, биринчи навбатда, лолаларнинг морфологияси, ситологияси ва биологиясини ўрганиш соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб борган. 50 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, 1960-йилда “Лолалар. Морфология, ситология ва биология” номли илмий тадқиқот ишларининг натижалари 1962-йилда нашр этилиб, 1982-йилда инглиз тилига таржима қилинган “Лолалар. Морфология, ситология ва биология” номли монографияда чоп этилган.

Зинаида Петровна илм-фан тараққиёти учун лолаларнинг янги 6 турини тавсифлаб берган:

  • Тулипа введенскйи Боцчантз. [2] — Введенский лоласи
  • Тулипа аффинис Боцчантз. [3] — Турдош лолалар
  • Тулипа бутковии Боцчантз. — Бутков лоласи
  • Тулипа анадрома Боцчантз. — Юқорига қараб ўсувчи лола
  • Тулипа цчимганиcа Боцчантз. — Чимган лоласи
  • Тулипа узбекистаниcа Боцчантз. & Шарипов — Ўзбекистон лоласи

1950-1960-йилларда Зинаида Петровна лолаларнинг энг декоратив табиий шаклларини танлаш ва боғ лолалари иштирокида турлараро  гибридлаш ва гибридларини яратиш устида фаол иш олиб борган. Лолаларнинг “Люба Шевсова” (12-клас) ва “Материнская Слава” (13-клас) каби ноёб навлари табиий яшаш масканларидан йиғилган пиёзларидан танлаб олинган. Шунингдек, “Қуёш чиқиши” (Россиядан ташқарида “Сунрисе” номи билан танилган, 12-клас), тури лолаларни гибридлаш натижасида олинган. Бочансева селексиясининг бир қатор гибрид навлари ВДНХнинг олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланиб, лолаларнинг гибрид навлари орасида:

* Лайлак (12-клас)
  • 8-март (12-клас)
  • Музлик (5-клас)
  • Икар (5-клас)
  • Лунник (12-клас)
  • Луба Шевсова (12-клас)
  • Людмила (13-клас)
  • Материнская слава (12-клас)
  • Қизил елканлар (3-клас)
  • Аметист (12-клас)
  • Аэлита (12-клас)
  • Бармалей (5-клас)
  • Баҳор (12-клас)
  • Эркин (5-клас)
  • Восток-1 (12-клас)
  • Нодира (5-клас)
  • Нимфа (12-клас)
  • Новелла (12-клас)
  • Помир (5-клас)
  • Профессор И. А. Райкова (12-клас)
  • Сув париси (5-клас)
  • Скрябин (5-клас)
  • Чукотка (5-клас) навлари улкан машҳурликка эришган.

Ленин ва Меҳнат Қизил Байроғи орденлари билан мукофотланган.

Зинаида Петровна Бочансева Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн этилган[1].

Танланган илмий ишлари

  • К вопросу о стадийном развитии многолетних растений. // Труды Института ботаники АН Узбекской ССР, том 1, 1952.
  • Тюльпаны и их культура в Ташкенте. Реферат работ АН УзССР, внедряемых в народное хозяйство. — Ташкент: Изд. АН УзССР, 1955.
  • Онтогенез тюльпанов. // Труды института ботаники АН УзССР, вып. 5, 1956.
  • Тюльпаны. Морфология, цитология и биология. — Ташкент: Изд. АН УзССР, 1962. — 408 с.
  • Боцчантзева, З. П.. Тулипс: тахономй, морпҳологй, cйтологй, пҳйтогеограпҳй анд пҳйсиологй. CРC Пресс, 1982 — 120-бет. ИСБН 9061910293. 
Тулипа цчимганиcа Боцчантз. — чимён лоласи

Шарафига номланган ўсимликлар

  • Тюльпан Зинаиды (Тулипа зенаидаэ Введ.)
  • Тюльпан Бочанцевой (Тулипа боцчантзеваэ С.Н.Абрамова & Закалябина)[2].

Манбалар

Адабиётлар

  • Райкова И. А. Памяти Зинаиды Петровны Бочанцевой (1907—1973) // Бюллетень Главного ботанического сада. — 1975. — Вып. 96. — С. 93—96. — ИССН 0366-502Х.

Ҳаволалар