Zinaida Turchina
Зинаида Михайловна Турчина (Қизлик фамилияси Столитенко; 1946-йил 17-май, Кйив) — совет ва украиналик гандболчи, икки карра олимпия чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, Европа чемпионлар кубогининг кўп карра ғолибаси ва кўп карра СССР чемпиони. СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси (1972). У Кйивнинг „Спартак“ жамоасида фаолият юритган. 1965-йилдан 1988-йилгача СССР терма жамоасида 500 дан ортиқ ўйин ўтказган.
| Зинаида Турчина | |
|---|---|
|
Гандбол бўйича СССР аёллар терма жамоаси. Турчина ўнгда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
17-май, 1946-йил Кйив, Украина |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Гандбол |
2000-йилда Халқаро гандбол федерацияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, сайёрамизнинг 20-асрдаги энг яхши гандболчиси деб топилган[1].
1993-йилдан „Кйив-Спартак“ гандбол клуби президенти.
Таржимаи ҳоли
1965-йилда Зинаида Столитенко Спартак клуби бош мураббийи Игор Турчинга (1936-1993) турмушга чиққан. Зинаиданинг айтишига қараганда, ўша пайтда бутун жамоа Турчинга ошиқ бўлган ва мураббий Зинаидага таклиф қилганини билиб, гандболчилар турчинга қарши бойкот эълон қилишган. 1971-йилда уларнинг оиласида Наталя исмли қиз дунёга келган. 1983-йилда ўғил фарзандли бўлишган. Ўғлининг исми Михаил.
Фаолияти
1959-йилда Зинаида Турчина мактаб даврида Игор Турчин билан машғулотларни бошлаган. 3 йил ўтиб, яъни 1962-йилда уларнинг саъй-ҳаракати билан „Спартак“ гандбол клубига асос солинган. Зинаида клубда 1994-йилгача узлуксиз ўйнаган (1990-йилдан ўйновчи-мураббий сифатида). 1989-йилдан бошлаб қизи билан бир жамоада ҳаракат қилган. Зинаида Турчина 20 марта СССР чемпионлиги, 1 марта Украина чемпионлиги ва 13 марта Европа кубогини (бу турнир рекорди) қўлга киритган. 1994—1996-йилларда Зинаида Турчина Спартак гандбол клуби ва Украина терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган. 1993-йилдан буён „Спартак“ президенти.
Давлат мукофотлари
- СССР
- Украина
- Олга Княгина ордени: И, ИИ ва ИИИ даражали[2][3][4].
- „Ҳизматлари учун“ ордени: ИИИ даражали[5]
Манбалар
- ↑ „Газета «Ведомости» от 20 июня 2000 года“. 2009-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-июл.
- ↑ „Указ Президента України № 26/2009 від 16 січня 2009 року «Про відзначення державними нагородами України»“. 2018-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-июл.
- ↑ „Указ Президента України № 1078/2002 від 29 листопада 2002 року «Про відзначення державними нагородами України чемпіонів та призерів Олімпійських ігор, тренерів та організаторів спортивного руху»“. 2019-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-июл.
- ↑ „Указ Президента України № 1289/97 від 22.11.1997 року «Про нагородження олімпійських чемпіонів відзнаками Президента України»“. 2018-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-июл.
- ↑ Указ Президента України № 755/2012 від 25 грудня 2012 року „Про відзначення державними нагородами України“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-12-31 санасида архивланган)(укр.)