Zinjantrop
Зинжантроп (Зинж Шарқий Африканинг қад. арабча номи ва юн. антҳропус — одам) — австралопитекларга мансуб қад. қазилма одамсимон маймун. 3. бош скелетини илк бор археолог Луис Лики 1959-йил Олдовай дараси (Танзания)дан топган. Лики унинг энса қисми ва кесмаси тузилишига кўра дастлаб Ҳомо уруғига киритган ва экспедиция учун маблағ ажратган Бойси шарафига Бойси зинжантроп деб атаган. Лекин З.нинг морфологик тузилиши унинг ҳатто тош қурол ҳам ясаши мумкин эмаслигини кўрсатди, шунинг учун уни Бойси жан. одами (Зинжантҳропус боисеи) деб номлаган. З.нинг бош скелети бўйлаб пуштача ўтган, кичик озиқ тишлари йирик озиқ тишларига бир оз ўхшаш, курак ва қозиқ тишлари нисбатан майда бўлган. Дағал ўсимлик билан озиқланган. 3. бундан 2 млн. йил илгари яшаган деб тахмин қилинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |