Zinnat Fatxullin
Зиннат Фатхуллин (тўлиқ исмшарифи Зиннат Равилович Фатхуллин, 1903-йил 12-ноябр, Нижний новгород вилояти, Василсур тумани, Митраули қишлоғи (ҳозирги Нижний Новгород вилояти, Сергач тумани, Андреевка қишлоғи – 1988-йил 1-январ, Тошкент) – ўзбек совет ёзувчиси ва драматурги. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1963). Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати (1971). Ўзбекистон ССР халқ ёзувчиси (1983).
| Зиннат Фатхуллин | |
|---|---|
| Таваллуди |
12-ноябр 1903-йил |
| Вафоти |
1-ноябр 1988-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | ёзувчи, драматург |
Биографияси
Зиннат Равиловичнинг миллати татар. У 1903-йил 12-ноябр, Нижний Новгород вилояти, Василсур тумани, Митраули қишлоғи катта деҳқон оиласида таваллуд топган. 1922-йилда Олий педагогика курсларини тугатиб, Тошкент педагогика институтининг кечки бўлимида таҳсил олган. 1925–1927-йилларда Қизил армияда сафида хизмат қилган ва Ўзбекистонга келган. 1926-йилда КПСС сафига кирган. Зиннат босмачиликка қарши курашда қатнашган. Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси раиси Йўлдош Охунбобоевнинг буйруғи билан қўриқчи сифатида қишлоқларни кезиб юрган. Кейин Самарқанд яқинидаги Каттақўрғонда партия ишида қолдирилган (1927–1931). Тез орада бир-икки йил ичида адабий ўзбек тилини ўрганган.
Кейинчалик Санъат бошқармаси ва „Тошкент киностудияси“да дарс берган ва ишлаган. 1942-йилда Горкийдаги Ҳарбий педагогика институтини тамомлаган.
Фатхуллин Улуғ Ватан уруши қатнашчиси бўлган. 1943-йил июлдан „Ватан шаъни учун“ газетасининг ўзбек тилидаги мухбир-ташкилотчиси эди (1-Украина фронти).
Уруш тугагандан сўнг, 1951–1954-йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб бўлиб ишлаган ва Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бошқармасига раҳбарлик қилган[1].
Фатхуллин Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилган.
Ижоди
Зиннат Равилович ўзининг драматик фаолиятини халқнинг янги, бахтли ҳаёт учун кураши ҳақидаги „Ғунчалар“ (1928) песаси билан бошлаган. 1930-йилларда „Ғунчалар“, 1933–1934-йилларда „Истиқлол“ ва бошқа асарларини ёзган. Унинг „Ғунчалар“ номли илк песасини ўзбек драматургияси асосчиси Ҳамза томонидан саҳналаштирилган. Бу спектакл ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида 1960-йилларгача республикамизнинг барча театрларида намойиш этилган[2].
1932-йилда ёзилган „Ниқоб йиртилди“ песасида ўзбек халқининг буржуа-миллатчилик мафкурасига қарши кураши, 1931-йилда ёзилган „Бургут эзилди“ песасида совет ҳокимиятининг ички ва ташқи душманларига қарши кураши кўрсатилган. Зиннатнинг „Мустақиллик“ (1933) ва „Олтин куз“ (1937) песалари Ўзбекистон пахтакорларига, „Синов кунларида“ песаси (1946) Ватан урушидаги ўзбек қаҳрамонларига бағишланган. „Ер қони“ (1963) песасида суғориш масалалари кўтарилган, „Менинг баҳорим қалдирғочи“ (1964) комедиясида республика колхозчилари ҳаёти кўрсатилган.
Ёзувчининг песалари республика ва ундан ташқаридаги театрлар саҳналарида ҳам муваффақиятли намойиш этилган.
Фатхуллин урушдан кейинги йилларда драматик асарлар билан бирга насрий шеърлар ҳам ёзган. Унинг Совет Иттифоқи Қаҳрамони Қудрат Суюнов ҳақидаги „Сўнмас юлдуз“ қиссаси Тошкент ва Москвада бир неча бор нашр этилган. Москвада Фатхуллинанинг песалар тўплами ҳам нашр этилган. У „Сунмас ҳаёт“ (1951), „Сенга айтаман – яша!“ ҳикоялари, „Умр эвазига“ мусиқали драмаси (Ш. Сағдулла билан биргаликда – 1957) муаллифидир. Зиннат кўплаб эссе ва ҳикоялар ёзган.
Фатхуллинанинг песа тўпламлари ва танланган асарлари уч жилдда нашр этилган.
Шунингдек, „Қуёш билан қайт“ бадиий филми ссенарийсини ҳам ёзган.
Мукофотлари
Зиннат 1944-йилда Қизил Юлдуз ордени, 1959-йилда "Ҳурмат белгиси" ордени, 1971-йил Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти[3] ва бошқа бир қатор медаллар билан тақдирланган. 1983-йилда Ўзбекистон ССР халқ ёзувчиси, 1963-йилда Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган.
Манбалар
- ↑ „Фатхуллин Зиннат Равилович“. 2023-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Летопис полувека: хроника културной жизни Узбекистана, 1924—1974 / В. Тюриков. – Ташкент: Издателство литератури и искусства, 1975. – 262 с. – с. 2014
Адабиётлар
- Танланган асарлар [2 жилдли], Т., 198384.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- Oʻzbekiston xalq yozuvchilari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sanʼat arboblari
- Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari
- 1903-yilda tugʻilganlar
- 1988-yilda vafot etganlar
- 1-yanvarda vafot etganlar
- Toshkent davlat pedagogika universiteti bitiruvchilari
- Chigʻatoy qabristoniga dafn etilganlar
- Oʻzbekiston dramaturglari