Лого оф зина ҳарам.

Зино (арабча: الزنا‎‎ — бузуклик, фаҳш, зинокорлик) — ислом ақидасига кўра, эркак ва аёлнинг шаръий никоҳсиз жинсий алоқада бўлиши. Зино исломда қаттиқ қораланадиган гуноҳлардан ҳисобланади. Қуръонда "Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуклиқдир — энг ёмон йўлдир", дейилган (17:32). Шариатда Зино учун юз дарра уришдан тортиб ўлим (тошбўрон қилиш) жазосигача белгиланган. Лекин жазога ҳукм қилиш учун Зино билан айбланувчиларнинг ўзлари иқрор бўлиши ёки тўртта ишончли гувоҳнинг гувохлик бериши шарт қилинган. Акс ҳолда, диний манбаларда айтилишича, арзимаган сабаблар билан инсоннинг обрўси тўкилиши, иғвогар, бўҳтончиларга қўл келиши мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Зино“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (З-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар