Зипф қонуни — табиий тиллардаги сўзлар қўлланиш частотасининг тақсимланишини ифодаловчи эмпирик қонуниятдир.

Унга кўра, агар тилнинг барча сўзлари (ёки етарлича катта матн таркибидаги сўзлар) уларнинг қўлланиш частотасига қараб камайиш тартибида жойлаштирилса, рўйхатдаги „н“-ўриндаги сўзнинг частотаси тахминан унинг тартиб рақамига тескари пропорсионал бўлади.

Масалан, энг кўп ишлатиладиган иккинчи сўз биринчисига нисбатан тахминан икки баравар кам учрайди, учинчи сўз уч баравар кам, ва шу тарзда давом этади.

Яратилиш тарихи

Ушбу қонуниятни биринчи бўлиб франсуз стенографисти Жеан-Баптисте Эстоуп 1908-йилда „Стенография диапазони“ номли ишида тасвирлаб берган. Кейинчалик, 1913-йилда немис физиги Фелих Ауэрбач „Аҳоли зичлиги қонуни“ асарида уни шаҳарлар ҳажми тақсимотини тушунтиришда қўллаган[1].

Қонун эса америкалик тилшунос Георге Зипф номи билан аталади. У 1949-йилда бу қонуниятни кенг оммалаштириб, уни иқтисодий кучлар ва ижтимоий мавқе тақсимотини изоҳлашда қўллашни таклиф этган.

Зипф қонунининг тушунтириши 2005-йилда қўшилувчи Марков занжирларининг (хотираси поғонали функсияга эга бўлган) корреляцион хусусиятларига асосланган ҳолда берилган.[2]

Математик жиҳатдан Зипф қонуни Парето тақсимоти орқали ифодаланади. У информетрияда қўлланиладиган асосий қонунлардан бири ҳисобланади.

Қонуннинг қўлланилиши

Георге Зипф 1949-йилда биринчи бўлиб даромадлар тақсимотини таҳлил қилиб, қуйидагини кўрсатган: энг бой инсон кейинги бойдан тахминан икки баравар, учинчи ўриндагидан уч баравар кўп даромадга эга бўлади ва ҳоказо. Бу қонуният 1926–1936-йиллар оралиғида Буюк Британия, Франсия,Дания, Нидерландия, Финландия, Германия ва АҚШ каби мамлакатларда кузатилган[3].

Мазкур қонун шаҳарлар тизимига ҳам татбиқ этилади: ҳар қандай мамлакатда энг йирик шаҳар аҳолиси сони бўйича иккинчи шаҳар аҳолисидан тахминан икки баравар, учинчи шаҳардан уч баравар кўп бўлади ва ҳоказо. Агар бирор мамлакатдаги барча шаҳарлар аҳоли сонига кўра камайиш тартибида жойлаштирилса, ҳар бир шаҳарга унинг рўйхатдаги ўрни — яъни ранги берилади[3]. Если расположит все города некоторой страни в списке в порядке убивания численности населения, то каждому городу можно приписат некоторий ранг, то эст номер, которий он получаэт в данном списке. При этом численност населения и ранг подчиняюця простой закономерности, виражаэмой формулой[4].

Бу ҳолда шаҳар аҳолиси сони билан унинг ранги ўртасидаги боғланиш қуйидаги формула билан ифодаланади:

Пн = П1 / н

бу ерда:

  • Пн — н-рангдаги шаҳар аҳолиси сони
  • П1 — мамлакатдаги энг йирик (1-рангдаги) шаҳар аҳолиси сони

Эмпирик тадқиқотлар ушбу қонуниятни тасдиқлайди[5][6][7][8][9].

1999-йилда иқтисодчи Хавиэр Габаих Зипф қонунини даражали (поwер-лаw) қонунларнинг бир кўриниши сифатида изоҳлаган. Унинг таъкидлашича, агар шаҳарлар тасодифий равишда, бир хил дисперсия билан ўсиб борса, якунда тақсимот Зипф қонунига яқинлашади[10].

Тадқиқотчилар хулосаларига кўра, Руссиадаги шаҳарлар тизими ҳам бу қонуниятга мувофиқ қуйидаги хусусиятларга эга[11]:

  • кўпчилик шаҳарлар идеал Зипф эгри чизиғидан юқорида жойлашган, шу сабабли ўрта ва кичик шаҳарлар аҳолиси камайиб, йирик шаҳарларга миграция кучайиши кутилади;
  • Зипф эгри чизиғидан пастда жойлашган айрим йирик шаҳарларда (масалан, Саинт Петерсбург, Новосибирск, Екатеринбург, Нижни Новгород, Казан, Челябинск, Омск) аҳолининг сезиларли ўсиш имконияти мавжуд;
  • биринчи рангдаги шаҳар — Мосcоw учун ҳам депопуляция хавфи мавжуд, чунки кейинги йирик шаҳарлар идеал тақсимотдан анча ортда қолмоқда; бу эса ишчи кучига талабнинг пасайиши ва яшаш харажатларининг, айниқса уй-жой нархларининг ошиши билан боғлиқ.

Манбалар

  1. ↑ Алаин Лелу. Жеан-Баптисте Эстоуп анд тҳе оригинс оф Зипф’с лаw: а стенограпҳер wитҳ а сcиэнтифиc минд (1868-1950) (эн) // Болетíн де Эстадíстиcа э Инвестигаcиóн Оператива. — 2014. — Вол. 30, но. 1. — П. 66—77. Архивировано 25 сентябр 2015 года.
  2. ↑ К.Э. Кечедзҳй, О.В. Усатенко, В.А. Ямпол'скии. Ранк дистрибутионс оф wордс ин аддитиве манй-степ Марков чаинс анд тҳе Зипф лаw (эн) // Пҳйс. Рев. Э.. — 2004. — Вол. 72. — П. 046138(1)-046138(6). —

    Архив

    пҳйсиcс/0406099

    .
  3. ↑ 3,0 3,1 Зипф Г.К.. Ҳуман Беҳавиор анд тҳе Принcипле оф Леаст Эффорт. Аддисон-Wеслей Пресс, 1949 — 484-490-бет. 
  4. ↑ Занадворов В.С., Занадворова А.В. „Экономика города: вводный курс“. ИСБН 5-94628-099-6. Академкнига (2003). 2015-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 31-август.
  5. ↑ Жианг Б., Жиа Т. „Зипф'с лаw фор алл тҳе натурал cитиэс ин тҳе Унитед Статес: а геоспатиал перспеcтиве“ (эн). Интернатионал Жоурнал оф Геограпҳиcал Информатион Сcиэнcе 25(8), 1269-1281 (2011). 2014-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 31-август.
  6. ↑ Кали Р.. Тҳе cитй ас а гиант cомпонент: а рандом грапҳ аппроач то Зипф'с лаw. Апплиэд Эcономиcс Леттерс 10: 717-720(4), 2003. 
  7. ↑ Ахтелл, Роберт Л. „Зипф дистрибутион оф УС фирм сизес“ (эн). Америcан Ассоcиатион фор тҳе Адванcемент оф Сcиэнcе (2001). 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ Розенфелд Ҳ., Рйбски Д., Андраде ЖС., Баттй М., Станлей. „Лаwс оф Популатион Гроwтҳ“ (эн). Проc. Нат. Аcад. Сcи. 105, 18702–18707 (2008). 2015-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ О’Салливан А.. Экономика города. М.: Инфра-М, 2002 — 122-бет. ИСБН 5-16-000673-7. 
  10. ↑ Фаттахов Р.В., Строев П.В. „Пространственное развитие России: вызовы современности и формирование точек экономического роста“. Финансовый университет при Правительстве Российской Федерации (2015-йил 22-июн). 2015-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ Фаттахов Р.В., Строев П.В. „Пространственное развитие России: вызовы современности и формирование точек экономического роста“. Финансовый университет при Правительстве Российской Федерации (2015-йил 22-июн). 2015-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган.