Зираат Банк – 1863-йилда ташкил этилган Туркиянинг давлат банки. Компаниялар ва савдогарларга тижорат кредитларини, шунингдек, жисмоний шахслар учун истеъмол кредитлари, автокредитлар ва ипотека кредитларини таклиф қилади[2].

Т.C. Зираат Банкасı А.Ş.
Тури Масъулияти чекланган жамият
Тармоғи Молия ва суғурта
Қачон асос солинган 1863 (Мемлекет Сандıкларı номи билан)
Ҳудудий хизмати Бутун дунё бўйлаб
Раҳбарият
  • Бурҳанеддин Танери (Кузатув кенгаши раиси)
  • Алпаслан Çакар (Бошқарув раиси)
Маҳсулот(лар)и Молиявий хизматлар, кредит карталар, чакана банк хизматлари, корпоратив банкинг, инвестиция банкинг, ипотека кредитлари
Айланма даромади 24,554 миллиард лира (2018)
Операцион фойдаси 10,034 миллиард лира (2018)
Бойлиги 537,156 миллиард лира (2018)
Ишчилар сони 24 647 (2018)
Шўба корхоналари
Вебсайти www.зираатбанк.cом.тр

Тарихи

Меҳмет Сабит Саğıроğлу, Туркия Республикасининг дастлабки кунларида Зираат Банки бош директори. (Сурат 1920-йилларда олинган.)

19-асрнинг биринчи ярмида савдо ва молиянинг ғарб намунасидаги моделлари ўзлаштирилиши билан Усмонли империясида хорижий банклар ўз фаолиятини бошлади. Ўша даврда миллий банк тизимини барпо этиш учун капитал етарли эмас эди ва ҳеч ким капитал манбаи сифатида миллий банклар мавжудлигини ҳақида оғиз очмасди. Ушбу ҳолат деҳқонлар учун кўпроқ зарар келтирар эди, чунки улар аҳолининг катта қисмини ташкил қилар ва уларни қўллаб-қувваталовчи ҳеч қандай институционал молиявий тузилма мавжуд бўлмагани учун улар судхўрлардан юқори фоиз ставкалари билан қарз олишга мажбур бўлар эди. Бундай шароитда Усмонлилар империясининг Ниш вилояти волийси Мидхат Пошо (1822-1884) 1863-йилда бу қийинчиликларни бартараф учун биринчи қадамларни ташлайди ва "Мемлекет Сандığı" (Мамлакат жамғармалари) ни қайта ташкил этишга эришди. Ушбу ўзгаришлар 1867-йилдаги Мамлакат жамғармалари тўғрисидаги Низом билан легитимлаштирилди [3]. Мамлакат жамғармалари давлат томонидан ташкил этилган ва давлат кафолати билан фаолият юритган биринчи қишлоқ хўжалиги соҳасидаги молия институти эди[3].

1888-йилда Мамлакат жамғармалари Зираат Банкаси (ўзбекча: Зироат банки) деб ўзгартирилди ва Зираат Банкнинг Истанбулдаги бош офиси фаолият кўрсата бошлади[3]. 1919—1922-йиллардаги Грек-турк уруши банк сиёсатига таъсир кўрсатди. Юнонистон озодлик кучлари Измирда Зираат Банк Бошқарув марказини очди ва ишғол қилинган филиаллар ҳамда маблағлар янги Марказ бошқарувига ўтказилди. Бошқа томондан, Туркия буюк миллат мажлиси Зираат Банкнинг Анқара бўлимига филиал ва фондларни бошқариш вазифасини юклади. 1922-йил 9-сентябрда турк кучлари томонидан Измирнинг озод қилиниши билан Измир ташкилоти Анқара бўлими билан қайта бирлаштирилди; 23-октябрда эса Истанбул ташкилоти ҳам Анқара бўлими билан қайта бирлаштирилди. 1923-йил охирида Туркиянинг мустақиллик уруши тугаганидан сўнг, Зираат Банк яна бирлашган ташкилотга айланди. 1930-йиллардан бошлаб Зираат Туркияда қишлоқ хўжалигини механизациялашни молиялашда муҳим рол ўйнади, урушдан кейинги даврда эса Туркия АҚШ Маршалл режасининг кўмагидан фойдаланди[4].

Халқаро фаолияти

1993-йилда Зираат Банк Москва, Қозоғистон Зираат Халқаро Банки (КЗИ Банк), Туркман-Турк Тижорат Банки (ТТC Банк) ва Ўзбекистон-Турк Банки (УТ Банк) (2017-йил 30-ноябрдан Зираат Банк Узбекистан номи билан фаолият олиб бормоқда)[5] ва 2008-йилда Зираат Банк Греция ташкил этилган ва фаолият бошлаган[3].

1997-йил 19-мартида Босния ва Герсеговинада ташкил этилган Туркиш Зираат Банк Босниа дд шўба банки мамлакатдаги илк хорижий банк филиали ва ҳозирга қадар фаолият юритаётган ягона турк банки ҳисобланади. Устав капитали тахминан 26 миллион евро бўлган ушбу банкнинг 68 фоиз аксияси Зираат Банкка, қолган 32 фоизи эса Зираат Банкнинг Германиядаги шўбаси бўлган Зираат Банк Интернатионал А. Г.га тегишли. 2004-йилгача Сараеводаги ягона филиал билан ишлаётган шўба банк Зеница, Тузла, Илица, Мостар, Бихач филиалларини ишга тушириб, мамлакатдаги жами филиаллари сонини олтитага етказди. Филиаллардан ташқари 2 та мини-банк ва 6 та офис билан фаолият кўрсатаётган жами бўлинмалари сонини 14 тага етказган.

2001-йилда Эмлак Банки тўлиқ Зираат Банкка бирлаштирилди[3].

Манбалар

  1. ↑ „АННУАЛ РЕПОРТ 2011“. Тüркие Cумҳуриети Зираат Банкасı. Қаралди: 2012-йил 17-июн.[сайт ишламайди]
  2. ↑ Газете, Банка. „Şубее гитмеден креди: 36 ай вадели Зираат Банкасı дижитал иҳтияç кредиси фıрсатı баşладı!“. Газетебанка.cом (2021-йил 21-ноябр), с. ҳттпс://газетебанка.cом/.+2021-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Эмлакбанк артıк Зираат Банкасı“. Ҳурриет.cом.тр. Ҳüрриет (2011-йил 9-июл). 2012-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-май.
  4. ↑ Мароис, Тҳомас; Гüнген, Али Рıза (2 Аугуст 2016). "Cредибилитй анд cласс ин тҳе эволутион оф публиc банкс: тҳе cасе оф Туркей". Тҳе Жоурнал оф Пеасант Студиэс 43 (6): 1285–1309. дои:10.1080/03066150.2016.1176023. Арчивед фром тҳе оригинал он 2023-01-23. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20230123110742/ҳттпс://эпринц.соас.аc.ук/22002/1/Эволутион%20оф%20Туркей%Э2%80%99с%20Публиc%20Банкс_СОАС%20э-принт.пдф. Қаралди: 2023-05-02. Зираат Банк]]
  5. ↑ „Банкимиз тарихи“. зираатбанк.уз. Зираат Банк Узбекистан. Қаралди: 2-май 2023-йил.

Адабиётлар

  • Зираат Банк Аннуал Репорт 2018 (ПДФ), Зираат Банк, 2018, 2020-04-21да асл нусхадан (ПДФ) архивланди

Ҳаволалар