Ziradoshlar

Зирадошлар, соябонгулдошлар (Апиаcеаэ) — икки уруғпаллалилар ёки магнолиясимонлар синфига мансуб ўсимликлар оиласи. Асосан, бир йиллик ёки кўп йиллик ўтлардан иборат. Тропик ва субтропик мамлакатларда ўсадиган айрим турлари бута. Пояси, асосан, тик усади. Кўпчилигининг барглари мураккаб, турли даражада қирқилган. Гуллари майда, оқ, кўкишсариқ ёки оч қизил рангли, кўпинча мураккаб соябонсимон тўпгулларга йиғилган. Соябони оддий ёки мураккаб, узунлиги 1 метргача етади. Ҳар бир соябонда бир нечтадан гул ўрнашади. Пишган меваси 2 та мевачага ажралиб, мевабандда осилиб турадиган қўш пистачадан иборат. Асосан, Ер юзининг қуруқ минтақаларида тарқалган. 300 га яқин туркуми, 3000 дан ортиқ тури бор. Ўзбекистонда 69 туркуми ва 198 тури ўсади. Зирадошларнинг айрим турлари (масалан, зира, кашнич, сабзи, сумбул, шивит, коврак, арпабодиён, алқор ва б.) таркибида (кўпинча, мева ва баргларида) ҳил махил эфир мойлари бўлгани учун улардан қадимдан фойдаланиб келинади. Тиббиёт, парфюмерия ва озиқовқат саноатида ишлатилади. Баъзи турлари (мас, сассиқалаф) заҳарли, баъзилари экинлар орасида бегона ўт сифатида усади
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |