Zirhlilar
Зирҳлилар (Дасйподидаэ) — чалатишлилар туркуми оиласи. Жан. Америкада юқори палеоцендан ва Шим. Америкада плейстоцендан маълум. Танасининг уз. 12 см дан 100 см, думи 2,5 см дан 50 см, оғирлиги 0,3 дан 55 кг гача. Танасининг орқа томони камар бўлиб жойлашган суяк ва мугуз пластинкалардан иборат зирҳ (қалқон) билан қопланган. Олдинги панжаси 4 ёки 5 панжали, ўткир тирнокли. Тишлари бир хилда, силиндрсимон, 28 дан 100 тагача. Улар сони бир тур индивидларида ҳам ўзгариб туради. 3. ҳозирги чалатишлилар орасида энг кўп сонли ҳайвонлар, 9 уруги, 20—25 тури бор. АҚШнинг жан.дан Чили ва Аргентинагача бўлган ҳудудларда тарқалган. Очиқ майдонларда яшайди. Айрим турлари хавф туғилганида буралиб, шарсимон шаклга киради. 2 дан 12 тагача болалайди, одатда, болалари битта тухумдан ривожланади (полиэмбриония). 3. тунги ҳайвон, майда умуртқасизлар, баъзан ҳайвонлар мурдаси билан озиқланади. Гўшти ва қалқони учун овланади. Сони камайиб кетган, 4 тури Халқаро қизил китобга киритилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |