Зирвак — паловнинг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб, гуруч солишдан аввал ёғда қовурилиб, сўнг сув қўшилиб қайнатилган масаллиқдир. Палов тайёрлаш жараёнида аввал доғланган ёғда пиёз, кейин гўшт ва сабзи қовурилади. Қовуриш ме’ёрга етгач, юзи билан баробар сув қуйиб, олов пасайтирилади ва масаллиқ юмшагунча аста қайнатилади. Шу босқичда туз ва зираворлар ҳам зирвакка солинади[1].

Яна қаранг

Палов

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил