Зивие — Эроннинг шим.ғарбидаги қад. манзилгоҳ (мил. ав. ВИИИ аср охири — ВИИ аср ўртаси). 3. дан олтин, кумуш, жездан ясалган буюмлар хазинаси топилган (1947). Франсуз археологи Р. Гиршман томонидан 1950—60-йил ларда тадқиқ этилган. 341 та буюмдан 43 таси олтин, 71 таси кумуш, 103 таси фил суягидан ишланган. 3. тепалиги устида кичик қалъа ҳаробалари сақланган (мил. ав. ВИИИ аср охири — 7 а. ўртаси). Р. Гиршманнинг фикрича, 3. тепалиги скифлар подшоси (Партатуй) нинг ўғли, скифлар йўлбошчиси Мадийнинг қабри бўлган (мил. ав. тахминан 624-йил вафот этган). Кўплаб қуроласлаҳа, ҳокимият белгиси саналган диадема, олтин камар, пекторал — кўкракка тақиладиган безак ва б. топилган. Олтин буюмлардан бирида подию ўзига ҳамла қилаётган шерга шамшир ураётгани, сопол буюмларда оёқларини йиғиштириб олган шохли буғу, қоплон, тоғ эчкиси, гриф (афсонавий йиртқич қуш), қуён ва б. тасвири скифларнинг "ҳайвоний услубида" ишланган.

Кўчманчиларнинг жанговар қўшинлари дастлаб мил. ав. ВИИИ аср га оид Яқин Шарқ ёзма манбалар (бизга маълум бўлган энг кадимийси — оссуриялик жосусларни Урартудан 720й. ларда ёзган хабарномаси)ида: "умман манда (манда қабиласи)", "гуммару" (киммерийлар), "ашкузай", "ишкузай" (скифлар), "сака" (саклар) учрайди. ВИИ аср нинг 70й. лари бу қабилалар Олд Осиё ташқи сиёсатида фаол қатнаша бошлайдилар ва кейинчалик ҳатто Жан. Озарбайжонда, Мана давлатининг яқин атрофида узоқ мавжуд бўлмаган (28 йил) "скиф подшолиги" ни барпо этганлар. == Адабиёт ==

  • Луконин В. Г., Древний и раннесредневековий Иран, М., 1987.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил