Зия Нуриевич Нуриев (бошқирдча: Зыя Нурый улы Нурыев, татарча: Зыя Нуриев; 1915-йил 21-март, Верхнелачентау, Уфа губернияси – 2012-йил 19-октябр, Москва) – совет давлат ва партия арбоби. Бошқирд АССРдан 4—11-чақириқлар (1954—1986) СССР Олий Совети Иттифоқи Кенгаши депутати[1]. КПСС Марказий Қўмитаси аъзоси (1961—1986). Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1975).

Зия Нуриевич Нуриев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 21-март 1915-йил
Верхнелачентау, Уфа губернияси, Россия империяси
Вафоти 19-октябр 2012-йил(2012-10-19)
(97 ёшда)
Москва, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Сиёсий партияси КПСС
Таълим Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси ҳузуридаги Олий партия мактаби
Касби тарих фани ўқитувчиси
Илмий унвони иқтисодиёт фанлари номзоди
Мукофотлари «Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan» Андоза:1941-45 йил. Улуғ Ватан урушининг 40-йиллик ғалабаси Андоза:„1941-1945-йиллар Улуғ Ватан Урушида жасорат билан қилган хизматлари учун“ медали Moskvaning 850 yilligi uchun esdalik" medali

Ҳаёти

Нуриев 1915-йил 21-мартда Уфа губерниясидаги татар тилида сўзлашувчи татар-бошқирд қишлоғи Верхнелачентауда(ҳозирги Бошқирдистоннинг Бирск туманидаги Верхнелачентау қишлоғи) деҳқон оиласида туғилган[2][3]. Миллати бошқирд[4]. Онаси томонидан бобоси волост оқсоқоли бўлган. Бобо Кутлий Аҳмад ва бувиси Шамсиямал бир қиз ва тўрт ўғил Фазлий Аҳмад, Нури Аҳмад, Хужи Аҳмад, Файзи Раҳмонни вояга етказишган. Уларнинг ҳар бирида 5—7 нафардан болалари бўлган.

Нуриевнинг отаси Нури Аҳмаднинг Биринчи жаҳон урушида қатнашиб, қишлоққа қайтгач, тиф касалига чалиниб, Зия уч ёшда бўлганида вафот этган. Отаси вафотидан кейин онаси Мафтуҳа (1877—1957) етти нафар фарзандини (опалари Собира (1902—1992), Нурия, Солиҳа, Мадихинур (1904—1992), акалари Галинур (1904—1992), Шайхинур (1941-йил урушда ҳалок бўлган) ўзи вояга етказган. 192- йил қурғоқчиликда оила ўз чорва моллари туфайли тирик қолишган, оила уларни озиқ-овқат учун сўйишган. 1922-йили Зия қишлоқдаги бошланғич мактабга ўқишга борган. Онаси 80 йил умр кўрган ва инсултдан вафот этган.

  • 1933—1935 – Зия Нуриев колхоз ёшлари мактаби ўқитувчиси.
  • 1935—1938 – Бурай тумани халқ таълими бўлими мудири.
  • 1938—1940 – Қизил Армияда ҳарбий хизмат, 2-махсус Қизил Байроқли армия артполки ВЛКСМ бюроси котиби.
  • 1940—1942 – Бузовяз туман халқ таълими бўлими мудири.
  • 1942—1943 – Подлубовская МТС сиёсий бўлими бошлиғи.
  • 1943—1944 – Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Бузовяз туман қўмитасининг 2-котиби.
  • 1944—1945 – Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Кигин туман қўмитасининг 1-котиби.
  • 1945—1948 — Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Бошқирд вилояти қўмитасининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи.
  • 1951—1952— Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Бошқирд вилояти қўмитасининг партия, касаба уюшма ва комсомол органлари бўлими бошлиғи.
  • 1952—1957 – КПСС Бошқирд вилояти қўмитаси котиби, 2-котиби.
  • 1957—1969 – КПСС Бошқирд вилоят қўмитасининг 1-котиби.
  • 1969—1973 – СССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Харид бўйича давлат қўмитаси раиси, СССР Таъминот вазири.
  • 1973—1985 – СССР Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, СССР Вазирлар Кенгаши Президиумининг агросаноат комплекси масалалари бўйича комиссияси раиси.
З. Н. Нуриевнинг қабри

1985-йил ноябрда пенсияга чиққан. Нуриев пенсияда бўлганида „От аула до Кремля“ номли хотиралар китобини ёзиб, унда Мао Сзедун, К. Э. Ворошилов, И. Ганди, Э. Хонеккер, Н. С. Хрушчёв, А. И. Микоян, Л. И. Брежнев, М. С. Горбачёв билан ишлаган даврлари, Б. Н. Елцин, И. В. Сталиннинг тарихдаги роли ҳақида ўз фикрларини билдирган.

1985-йил декабрда СССР Вазирлар Кенгашининг Давлат маслаҳатчиси этиб тасдиқланган. Бу лавозимда 1988-йилгача ишлаган.

2012-йил 19-октябрда Москвада 98 ёшида вафот этган[2]. Нуриев Новодевиче қабристонида 4-участкасида хотинининг ёнига дафн этилган[5].

Таълими

  • Бирск педагогика техникуми (1933).
  • Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси ҳузуридаги Олий партия мактаби (1951).
  • Иқтисодиёт фанлари номзоди (1966). „Экономика и производство зерна“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Оиласи

Хотини Айсйлу Хабировна, ўғли Вил (1986-йилда вафот этган), келини Светлана Михайловна[6], набиралари Элдар, Рустем, чеваралари Алексей, Анастасия[7].

Мукофотлари

Хотира

2013-йил март ойида Москванинг „Бошқирдистон заминдошлари“ минтақавий жамоат ташкилоти Бошқирдистон Республикаси Президенти Р. З. Хамитовга таниқли ҳамюртининг хотирасини абадийлаштириш таклифи билан мурожаат қилган. Уфа кўчалари ёки майдонларидан бирига Зиё Нуриев номини бериш, ёдгорлик тахтасини ўрнатиш таклифни беришган[8].

Манбалар

  1. ↑ „Список депутатов Верховного Совета СССР 11 созыва“. 2011-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Накануне в Москве умер один из самых влиятельных государственных деятелей в истории Башкортостана Зия Нуриев“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 20-октябр.
  3. ↑ ҳттп://www.антат.ру/ру/ите/публишинг/нове-издания/филес/%Д0%А0%Д0%95%Д0%93%Д0%98%Д0%9Э%Д0%9Д%Д0%АБ%20%Д0%9А%Д0%9Э%Д0%9C%Д0%9Ф%Д0%90%Д0%9А%Д0%А2%Д0%9Д%Д0%9Э%Д0%93%Д0%9Э%20%Д0%9Ф%Д0%А0%Д0%9Э%Д0%96%Д0%98%Д0%92%Д0%90%Д0%9Д%Д0%98%Д0%АФ%20%Д0%А2%Д0%90%Д0%А2%Д0%90%Д0%А0.пдф
  4. ↑ „Нуриев Зия Нуриевич“. www.wарҳероэс.ру. 2015-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-сентябр.
  5. ↑ ҳттп://имг-фотки.яндех.ру/гет/6446/16389044.29/0_87ф4б_8c7а8068_ориг
  6. ↑ „Архивированная копия“. 2014-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 21-феврал.
  7. ↑ „Архивированная копия“. 2014-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 21-феврал.
  8. ↑ www.башпред.ру/пресс-центр/40571.ҳтмл