Зиё Саид (тахаллуси; асл исм-шарифи: Қосим Солиҳов) (1902, Тошкент - 1938) - ўзбек журналисти, драматурги ва танқидчиси[1].

Зиё Саидов
Таваллуди 1902-йил
Тошкент, Россия империяси
Вафоти 1938-йил
Тошкент, УЗССР, СССР
Тахаллуси Зиё Саид
Касби Ўзбекистон радиоэшиттириш қўмитаси раиси

Таълими

Эски усул мактабида савод чиқарган.

Меҳнат фаолияти

Дастлаб „Иштирокиюн“ (1918 - 20), „Ёш Шарқ“ (1920 - 22) газеталарида, „Ўзгаришчи ёшлар“ (1922 - 24) журналида ишлаган. „Қизил Ўзбекистон“ газетасида саркотиб (1926 - 27), „Муштум“ журналининг муҳаррири (1927 - 31), Ўзбекистон радиоэшиттириш қўмитасининг раиси (1937 - 38).

Ижоди

Ижоди 1922-йилдан бошланган. „Қонли кун“ (1926, Мўминжон Муҳаммаджонов билан ҳамкорликда) драмаси 1916-йилдаги Тошкент қўзғолони ҳақида. „Тарих тилга кирди“ (1931, Назир Сафаров билан ҳамкорликда) драмасида 30-йиллардаги кескин мафкуравий курашлар тасвирланган. „Тўралик сиртмоғи“ (1935) песасида халқнинг дарду ташвишларидан йироқ амалдорлар қиёфаси акс эттирилган. Зиё Саид ижодининг асосий қисмини ҳажвиялар ташкил этади. Бундан ташқари, у ўзбек драматургияси ва кино санъати муаммолари таҳлил этилган кўплаб мақолалар муаллифи.

Зиё Саид ижодий меросида 1927-йилда нашр этилган „Ўзбек вақтли матбуоти тарихига оид материаллар“ (1870 - 1927) рисоласи алоҳида аҳамиятга молик. Рисола ўзбек матбуотининг шаклланиш тарихини ўрганишда муҳим манбадир.

Вафоти

Қатағон қурбони бўлган. 1938-йил 4-октябр куни Бўзсув канали ёнида “халқ душмани” айблови билан отиб ташланган[1].

Номини абадийлаштирилиши

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани худудида жойлашган ҳозирги Бешқайрағоч кўчаси 1972-йил 15-декабрдан 2009-йил 21-апрелга қадар „Зиё Саид“ номи билан аталган.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги 240-о'рта мактаб Зиё Саид номига қо'йилган.

Манбалар

Адабиётлар

  • Танланган асарлар, Т., 1974.[1]
  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил