Ziyo Tabriziy
Зиё Табризий (Табриз – Ўрдуобод–926 ҳ.қ./1520 м.) – зуллисонайн шоир. Таҳсил олиш учун Ҳиротга боради ва Алишер Навоий ҳомийлиги ва мадади билан илм ўрганади. „Шафиъий“ тахаллуси билан ижод қилган. Муаммо, луғз ва қасиданависликда моҳир бўлган. Айниқса, Шоҳ Ғариб Мирзога бағишланган „Шатранжия“ қасидаси машҳур саналган. Оққуюнлилар сулоласидан Яъқуб мирзо саройида бир муддат хизмат қилиб, умрининг охирида Табризга қайтиб келади. Бизгача муаммо ва луғз жанридаги шеърлари жамланган „Алғоз“ ва „Ҳалл ул-муаммо“ номли асарлари етиб келган. „Ҳалл ул-муаммо“ асари Мир Ҳусайн Нишопурийнинг „Дастури муаммо“ асарига жавоб тариқасида ёзилган бўлиб, унинг рисоласи ҳам Мир Ҳайдар рисоласи каби „Амир Алишер“ муаммоси билан бошланади. Алишер Навоий "Мажолис ун-нафоис"да Зиёнинг кичик жуссали, билимга чанқоқ, хушсуҳбат ва шеър ёзишда алоҳида иқтидори борлигини қайд қилиб, икки форсий байти ва туркийда ёзилган қуйидаги муаммосини намуна сифатида келтиради:
Эй дурдкашлар, бодадин холи бўлубтур дурдимиз,То тутқали хумхонадин бир гўша сиз, бир гўша биз[1][2].
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |