Зиёд ал-Ажам (Зийāд ал-Аʿд̲ж̲ам) Умавийлар даврининг араб шоири бўлган. Асли форс миллатига[1] мансуб бўлган Зиёд, Абдулқайс қабиласининг бир бўғини бўлган Амир ибн Ҳориснинг мавлоси (озод қилинган қули) эди. Унинг „ал-Аъжам“ тахаллуси форсларга хос талаффузи туфайли юзага келган. Ал-Ағоний (Ашула китоби)да келтирилган ривоятларга кўра, унинг араб тилидаги нутқи ва грамматикаси мукаммал эмас эди[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Пеллат. Тҳе энcйcлопаэдиа оф Ислам, Неw, Леиден: Э.Ж. Брилл, 1960 — 522-бет. ИСБН 9004127569. „Оф Персиан оригин, ҳе wас а маwла оф тҳе Амир б. ал-Ҳаритҳ, а бранч оф тҳе Абд ал-Кайс“