Ziyot Agayev
Зиёт Агаев — Янги Бухоро шаҳар совети раиси. Жалолқудуқ туман партия комитети биринчи секретари. Қатағон қурбони бўлган[1].
| Зиёт Агаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1898-йил Миён, Эрон |
| Вафоти |
1938-йил 8-октябр Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Ўрта Осиё коммунистик университети |
| Фаолият йиллари | 1911—1938 |
Зиёт Агаев 1898-йилда Эроннинг Миён ҳудудида деҳқон оиласида туғилган. Отаси ёшлигида вафот этган, онаси уйма-уй юриб кир ювувчилик, тикувчилик қилган. Оилада онасидан ташқари икки опаси ҳам бўлган. Аммо уларнинг 1913-йилдан кейинги тақдири нома‘лум.
1911-йилдан ёлланиб ишлай бошлайди. 1913-йилда эронлик Сайфулло исмли шахс уни 5 эроний туманга 4 йил муддатга ёлланиб ишлашга таклиф қилади. Агаев бу пулларни онасида қолдириб, пудратчи Сайфулло билан бирга Россияга кетган.
1911-йилдан 1912-йилгача Марв стансиясида ва Чоржўй темирйўл стансияларида юк ташувчи бўлиб ишлаган. Зиёт Агаевни пудратчи Сайфулло 1912-йилда янги Бухорога олиб келиб пахта заводига ишга қўяди. У Бухорода 1914-йилгача ишлайди. 1914—1918-йилларга пудратчига қарам бўлмасдан юк ташувчи бўлиб ишлаган. Агаев қишда пахта заводида, ёзда Бухоро товар стансиясида юк ташувчи бўлиб ишлаган. 1919-йилда Янги Бухоро уезд-шаҳар партия комитети Агаевни пахта заводидан олиб, уезд-шаҳар партия комитетига ишга қўяди. У ерда тарғибот ва миллий тартибот бўлими мудири бўлиб ишлаган. 1921-йилгача махсус бўлим вакили бўлиб ишлаган[2].
1923-йилда Ўрта Осиё коммунистик университетида ўқийди. 1923-йилда ВКП (б) Марказий Комитети Туркистон бюроси Агаевни Бухоро миллий совет республикаси партия ташкилоти Марказий комитети ихтиёрига юборади. У ерда Агаев Янги Бухоро шаҳар совети раиси қилиб тайинланади[3]. Бу лавозимда 1924-йилгача фаолият кўрсатади.
1931—1933-йилларда Бауман туман партия комитети мас’ул котиби бўлган.
1935-йилнинг бошларида Жалолқудуқ туман партия комитети биринчи секретари этиб тайинланади.
СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси сайёр сессиясининг 1938-йил 8-октябрда бўлиб ўтган йиғилишида Агаев Зиёт олий жазо-отишга ҳукм қилинади. Суд ҳукми ўша куни ижро этилган. Вафотидан кейин Зиёт Агаев оқланган.
Манбалар
- ↑ Наим Каримов. 1937-1938-йиллардаги „Катта қирғин“нинг фожиали оқибатлари. Тошкент 2015 — 153-бет.
- ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари (1-китоб) (ўзбекча). Тошкент: Шарқ нашриёти 2012 — 78-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.
- ↑ „АГАЕВ Зияд (Зия)“. cентрасиа.орг. Қаралди: 20-июл 2023-йил.