Ziyovuddin Akramov
Зиёвуддин Муҳиддинович Акрамов (1923, Тошкент) — иқтисодчи географ. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983), география фанлари доктори (1962), Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент давлат университети кафедра мудири (1970-84), профессор (1966-98). Ўзбекистон Фанлар Академияси Президиуми қошидаги География илмий тадқиқот бўлими (ҳоз. Сейсмология институти таркибида) ташкилотчиларидан бири ва раҳбари (1958-70). Илмий фаолияти, асосан, Ўрта Осиё иқтисодий геогсининг регионал комплекс тараққиёти муаммоларини, қишлоқ хўжалиги географияси ва шаҳарларни тадқиқ этишга бағишланган. Акрамов 1954-йилдан Ўзбекистон Географлар жамияти президенти ўринбосари, 1990-йилдан президенти. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977)[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |