Златоуст — РФ Челябинск вилоятидаги шаҳар (1865-йилдан). Аи дарёси соҳилида. Жанубий Уралда. Темирйўл стансияси фаолият олиб бормоқда. Аҳолиси – 157 минг киши. Златоуст механика-темир заводи қурилиши муносабати билан вужудга келган. Қора металлургия ва машинасозлик корхоналари, соацозлик заводи бор. ХИХ аср бошидан металл ўймакорлиги ривожланган. Театр, ўлкашунослик музейи бор. Златоустга 1754-йил асос солинган. Ўша даврдан Златоуст ўзининг машҳур пўлат қиличлари билан ном қозонган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил