Зоҳид Абдуллаев (1984-йил 25-майда туғилгам, миллати ўзбек) Ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, ҳужумчи позициясида тўп сурган. Бекободнинг „Металлург“ клубининг энг ёрқин юлдузларидан бири ҳисобланади. Геннадий Красницкий клуби аъзоси[1].

Зоҳид Абдуллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Зоҳид Абдуллаев
Таваллуд санаси 1984-йил 25-май (1984-05-25) (42 ёш)
Таваллуд жойи Бекобод Ўзбекистон ССР СССР
Бўйи 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлган
Рақами 15
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2000—2007 Металлург
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007—2012 Металлург 125 (41)
2013 Насаф 23 (5)
2014 Нефтчи 4 (0)
2014—2022 Металлург 167 (49)
Тотал 319 (95)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Зоҳид Бекобод футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Катталар жамоасидаги фаолиятини анча кеч 23 ёшида бошлаган[1] 2007-йил „Металлург“ жамоасидаги тажрибали мутахасислар, Вагиф Рустамов ва Яков Карповлар уни асосий жамоага олдилар. Бекобод клубода дастлабки мавсумида асосан захирадан майдонгга тушган бўлсада, 21 ўйинда 7 гол муаллифига айланиб жамоанинг тўпурарларидан бирига айланди[1]. Кейингги мавсумларда асосий такиб аъзосига айланган ҳужумчи, энг кўп иштирок этган ва доимий энг кўп гол урган футболчи сифатида қолди. Унинг ёрқин ўйинлари олий лиганинг бир қатор клублари қизиқишига ҳам сабаб бўлган эди.

2013-йилги мавсумда Бекобод клубидаги 6 йиллик фаолиятидан сўнг Қаршининг „Насаф“ клуби билан шартнома имзолади. Бир мавсум давомида аждарлар сафида топ сурган холда ўрта даражадаги ўйин намойиш этди. 2014-йилги мавсум олдидан Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби билан шартнома имзолади[2]. аммо мавсум стартида жуда кам ўйин амолиятига эга бўлганлиги сабали жамоани тарк этди[3] ва ёзги трансфер ойнаси вақтида собиқ клуби „Металлург“ жамоаси таркибига ўтди[4].

Кейингги йилларда Зогид яна аввалги даражасига қайтиб ўз мухлисларини қувонтирган. 2016-йилги мавсумда Олий лига бахсларида 18 та гол билан тўпурарлар рўйхатида Темурхўжа Абдухолиқовдан сўнг иккинчи бўлди[5]. Йиллар давомида голлари сонини ошириб бориши натижасида,[6] 2019-йил „Геннадий Красницкий“ номли Ўзбекистондаги рамзий тўпурарлар клубига кирди[7][8]. 2022-йилги мавсумда фаолиятини якунлашини элон қилди[9]. Бугунги кунда „Металлург“ таркибида Олий лига бахсларида энг кўп учрашув ўтказган ва энг кўп гол урган футболчи саналади.

Ютуқлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „"Геннадий Красницкий клуби" аъзоси, Бекобод фахри Зоҳид Абдуллаев фаолиятини якунламоқда“. 2023-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-феврал.
  2. ↑ „Зоҳид Абдуллаев "Нефтчи"да“. 2023-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-феврал.
  3. ↑ „Зоҳид Абдуллаев "Нефтчи"дан кетди“. 2023-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-феврал.
  4. ↑ „Зоҳид Абдуллаев ва Маъруф Муродов “Металлург” сафида кўрикдан ўтишмоқда“. 2023-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-феврал.
  5. ↑ „Олий лига-2016. Темурхўжа Абдухолиқов - чемпионат тўпурари!“. 2023-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-феврал.
  6. ↑ „Охирги икки йилда олий лигада 20та гол урган футболчилар“. 2023-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-феврал.
  7. ↑ „Зоҳид Абдуллаев "Геннадий Красницкий клуби" аъзосига айланиши мумкин“. 2023-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-феврал.
  8. ↑ „Зоҳид Абдуллаев - "Геннадий Красницкий клуби" аъзосига айланди“. 2023-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-феврал.
  9. ↑ „Зоҳид Абдуллаевнинг хайрлашув учрашуви ўтказилди“. 2023-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-феврал.

Ҳаволалар