Зоҳид Зарифович Собитов (1909.21.10, Татаристон Республикаси – 1982-йил, 7-ноябр, Тошкент) – кинорежиссёр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Ўзбекистон халқ артисти (1970). Фаолиятини 1929-йил „Шарқ киноси“ студиясида режиссёр ёрдамчисилигидан бошлаган. 1930—32 йиллар „Мосфилм“да, 1933—35 йиллар „Шарқ киноси“да режиссёр ассистенти бўлиб, „Бўлат Ботир“, „Думли юлдуз“, „Самара гули“, „Янги ҳаёт“ филмларини ишлашда қатнашган. 1937—82 йиллар „Ўзбекфилм“ режиссёр и. „Оддий иш“ (1940) киноновелласи С.нинг илк бадиий филмидир. Уруш йиллари „Фронтдаги дўстлар“, „Ватанга совға“ (К. Ёрматов билан ҳамкорликда), „Беш республика консерти“ каби бадиийҳужжатли филмлар яратди. „Огоҳ бўл!“, „10 йил“, „Чўлдаги йўл“ сингари ҳужжатли ҳамда „Стадионда учрашамиз“, „Саҳродаги воқеа“, „Фарзандлар“, „Ҳамза“, „Самолётлар қўна олмади“, „Фидойи“, „Генерал Раҳимов“, „Чинор“, „Фавқулодда ҳодиса“, „Икки жангчи ҳақида қисса“ каби бадиий филмлари билан ўзбек киноси ривожига муносиб ҳисса қўшди. С. ўзбек киносида биринчилардан бўлиб детектив жанрда филм яратганлардан, унингфилмлари қаҳрамонлик, дўстлик ва инсонийликни тараннум этади. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977)[1].

Загит Собитов
Файл:Зоҳид Зарифович Собитов.жпг
Таваллуди 21-октябр 1909-йил
Черёмшин, Татаристон
Вафоти 11-июл 1982-йил(1982-07-11)
(72 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Касби кинорежиссор
Фаолият йиллари 1933-1977
Мукофотлари Ўзбекистон Давлат Мукофоти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар