Зоҳидий (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган шоир. Унинг номи “Мажолис ун-нафоис”нинг биринчи мажлисида Бобо Савдоийдан кейин унинг замондоши сифатида тилга олинади. Алишер Навоий Зоҳидийнинг Хус­рав Деҳлавийнинг “Дарёйи аброр” номли қасидасига татаббуъ ёзгани ва Котибий Туршизийнинг “Тажнисот”ига мурожаат қилганлигини айтиб, унинг муножотидан ўзига маъқул тушган байтни келтириб ўтади[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.