Zohidjon Obidov
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Зоҳиджон Обидов — жангчи шоир, 1923-йили Тошкентда туғилган. У ўрта мактабни тугатиб олий ўқув юртига эмас, фронтга — жангга отланди. Ленинград жангларида, қамал ҳолатида ўша юрт учун жонини фидо этди. Ярадор бўлиб қайтди. Шундан сўнг Тошкент Давлат дорилфунунига ўқишга кирада. Тугатгач, Наманган педагогика институтида дарс беради. Айни чоғда вилоят ёзувчилари уюшмасига раҳбарлик қилади. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида, Ғафур Ғулом ва „Ёш гвардия“ ва „Муштум“ ойномасида фаолият кўрсатади.
У шоир сифатида 50-йиллардан бери ижод қилиб келади. Шу дамгача йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлари эълон қилинган. Жумладан, „Яхши ният“ (1957), „Янги ойнинг ўроғи“ (1961), „Ошиқ кўнгил билан“ (1963), „Хитойдан совға“ (1963), „Тонг юлдузлари“ (1965), „Кўнгил навоси“ (1968), „Хандаларим“ (1969), „Умид тўлқинлари“ (1972), „Юракдаги мавжлар“ (1973), „Куйган куёв“ (1973), Танланган асарлар (1974), „Талпинур дил“ (1977), „Қўлингни бер“ (1979), „Кўнгил таронаси“ (1983), „Куйла дилкаш дуторим“ (1984), „Дилрабосан“ (1984), „Баҳшида“ (1985), „Сенга талпинаман“ (1990), „Қанотли қўшиқлар“ (1991), каби китоблари босилган. Унинг шеърий тўпдамларида бир хил шеърлар қўшиқ бўлиб янграйди, бир хиллари ҳашвия сифатида кулгига етаклайди, яна бир хили замон ва замондошларнинг ўй-фикрларини ифода этади.
Айни чоғда мазкур шеърларнинг кўпчилиги рус ва ўзга тилларга ҳам таржима бўлган. Зоҳиджон Обидов М. Лермонтов, Т. Шевченко. М. Бажан, Р. Ҳамзатов, С. Михалков каби машҳур шоирлар асарларини ҳам ўзбек тилига таржима қилган. У уруш фахрийси, қўша-қўша орден ва медаллар совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
- Зоҳиджон Обидовга қўшимча маълумот (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-27 санасида архивланган)