Зоҳидон — Эроннинг жан.шарқидаги шаҳар. Сейистон ва Балужистон остонининг маъмурий маркази. Аҳолиси қарийб 420 минг киши (1997). Темир йўл орқали Покистоннинг темир йўл тармокларига туташган. З.дан Машҳад ва Кер-мон ш.лари орқали Теҳронга ва Ҳўр-муз қўлтиғидаги Бандар-Аббос портига автомобил йўли ўтган. Аэропорт бор. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати кор-хоналари мавжуд. Бодом ва қуритилган мевалар билан савдо қилинади. Ўсимлик мойи ишлаб чиқарилади. Гилам тўқилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил