Zohirjon Akramxonov
Зоҳиржон Акрамхонов (1994-йил 2-май, Андижон вилояти, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик футбол мутахассиси.
| Зоҳиржон Рустамжон ўғли Акрамхонов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1994-йил 2-май |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Ўзбекистон миллий университети (2016) |
| Касби | Футбол мутахассиси |
| Фаолият йиллари | 2015-йилдан ҳозиргача |
| Дини | Ислом |
Биографияси
1994-йил 2-май куни Андижон вилоятида туғилган[1].
2015-йилда Ўзбекистон миллий университетини ва 2022-йилда УЭФА академиясини тугатган[2].
2015-йилдан 2017-йилгача „Локомотив Тошкент“ футбол клуби матбуот хизматида ишлаган[3].
2017-йилдан 2024-йилгача Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида матбуот бўлими бошлиғи, кейинчалик клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, бир вақтнинг ўзида мусобақалар ўтказиш бўйича комиссари бўлган[4][5].
2023-йилда Варшавада ўтган Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциациясининг (Wорлд Леагуэс Форум) йиллик умумий йиғилишида Ўзбекистон ва унинг футболи ҳақида тақдимот ўтказган.
2022-йилдан 2024-йилгача Марказий Осиё футбол ассоциацияси комиссари бўлган, 2020-йилдан буён Осиё Футбол Конфедерацияси комиссари ҳисобланади[6].
2024-йил 1-декабрдан буён Осиё Футбол Конфедерацияси профессионал футбол департаментида фаолият юритмоқда[7]. ОФКнинг турли ёшдаги терма жамоалар ва клублар мусобақаларида мунтазам иш олиб боришдан ташқари, 2025-йилда Монтеррейда ўтказилган CОНCАCАФ аёллар Чемпионлар Кубоги финалида, 2026-йилда Будапештда ўтган УЭФА Чемпионлар Лигаси финалида ишлайдиган расмийлар гуруҳига ҳам киритилган[8]. Япония Ж-Лигаси академиясининг 2026-йилги СҲC Спорц Бусинесс Глобал Cоурсе дастурида „Осиёда Профессионал футбол лигалари“ мавзусида маъруза ўқиган[9].
Манбалар
- ↑ „Зохиржон Акрамхонов“.
- ↑ УЭФА СТЕП Эдуcатионал wоркшоп ҳас стартед ин Астана
- ↑ „Локомотив wилл плай ин ред-wҳите-wҳите униформ“.
- ↑ „ПФЛ о'з тарихида илк бор Жаҳон футбол лигалари ассоcиаcияси форумида қатнашади“.
- ↑ „Ўзбекистон Кубоги финалини саудиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради“.
- ↑ „Зоҳиржон Акрамхонов ОФК кубоги-2021 баҳсларида ишлайди“.
- ↑ „Ўзбекистонлик яна бир мутахассис ОФКда ишлайдиган бўлди“.
- ↑ „О'збекистонлик мутахассис бугун ЙCҲЛ финалида фаолият олиб боради“. чампионат.асиа. Қаралди: 2026-йил 5-июн.
- ↑ „СҲC Спорц Бусинесс Глобал Cоурсе 2026 репорт“.