Zohra Agamirova
Зоҳра Атил қизи Агамирова (озарбайжонча: Зöҳрə Атил қıзı Аğамирова; 2001-йил 8-август, Боку)-озарбайжонлик гимнастикачи, Озарбайжон чемпиони (2016), 2017-йил ИВ Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиби, 2019-йил ХХХ ёзги Универсиаданинг икки карра кумуш медали совриндори, спорт устаси, Озарбайжонни 2020-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида ҳимоя қилган..
![]() | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | озарбайжонча: Зöҳрə Атил қıзı Аğамирова | ||
| Таваллуд санаси | 2001-йил 8-август | ||
| Таваллуд жойи |
Баку, | ||
| Клуб | Ожаг (Баку) | ||
Биографияси
Зоҳра Агамирова 2001-йил 8-августда Боку шаҳрида туғилган. Агамированинг онаси уч ёшида уни акробатикага олиб келган, аммо кейин, тўрт ёшида, Зоҳра телевизорда гимнастикачиларнинг чиқишларини томоша қилиб, бадиий гимнастика билан ҳам шуғулланишни хоҳлайди[1].
2015-йилда Агамирова Боку чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. Ўша йили у Пловдивдаги халқаро турнирда ҳалқа билан баҳсда кумуш медални қўлга киритди[2].
2016-йилда у кўпкураш ва лента баҳсларида Озарбайжон чемпиони, тўп билан ўйнаш баҳсларида кумуш, клублар ўртасидаги баҳсларда бронза медали соҳиби бўлди. Ўша йили Тарту шаҳрида бўлиб ўтган „Мисс Валентина“ халқаро турнирида у тўп билан баҳсларда кумуш, тўп, лента ва кўпкураш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, 2016-йилда Агамирова кўпкураш бўйича Озарбайжон очиқ чемпионатида ғолиб чиқди[2].
2017-йилда Гент шаҳрида ўтказилган „Ҳаппй Cуп“ турнирида Агамирова кўпкурашда, ҳалқа, калтак ва лента баҳсларида биринчи ўринни эгаллади, шунингдек, тўп билан ўйнаш баҳсларида кумуш медални қўлга киритдим. Ўша йили у жамоа таркибида Бокуда бўлиб ўтган ИВ Ислом бирдамлик ўйинларида биринчи ўринни эгаллади[2].
2018-йилда Ригада бўлиб ўтган „Балтиc Ҳооп“ турнирида Агамирова клублар мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади[2].
2019-йилда Агамирова Озарбайжон спорт устаси унвонини олди[3] ва Бокуда бўлиб ўтган 35-Европа чемпионатида ҳалқа билан баҳсда 6-ўринни, тўқмоқлар билан баҳсда 8-ўринни эгаллади. Ўша йили у Неаполда бўлиб ўтган ХХХ ёзги Универсиадада клублар ва индивидуал кўпкураш баҳсларида иккинчи ўринни эгаллади[2].
Шунингдек, 2019-йил сентябр ойида Зоҳра Агамирова Бокудаги жаҳон чемпионатида иштирок этган.Бу ерда у тўртта мавзу бўйича кўпкураш финалида 78,725 балл тўплади ва „Б“ гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллади ва шу тариқа Токио Олимпиадаси лицензияси соҳибига айланди[4].
Манбалар
- ↑ „Зохра Агамирова и Вероника Гудис о подготовке к Чемпионату Европы: Наша задача - хорошо выступить“. 25-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-апрел 2021-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „Профиль Зохры Агамировой на официальном сайте Федерации гимнастики Азербайджана“. 25-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-апрел 2021-йил.
- ↑ „Профиль Зохры Агамировой на официальном сайте Международной федерации гимнастики“. 25-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-апрел 2021-йил.
- ↑ „Гимнастка Зохра Агамирова завоевала олимпийскую лицензию“. 24-апрел 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-апрел 2021-йил.
