Золим бин Муҳаммад – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Асл исми Абу Абдуллоҳ бўлиб, “Золим” тахаллусини олган. Бунинг сабабини ўзи қуйидагича изоҳлайди: “Дер эрдики, мендин ҳаргиз бир писандида бандалиғ қилмамиш бўлғай, бас золим бўлғанман, яъни ўзумга”.

Абу Жаъфар Ҳаддоднинг муридларидан бўлган. ўнгилни Ҳақ таоло зикри билан ором тутмоқ, халқдан узоқ бўлишни ихтиёр этмоқ ва оз емоқни маънавий камолотнинг асосий шартлари, деб ҳисоблаган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат. 
  3. ↑ Нафаҳот ул-унс.