Zoman
Зоман — метилфторфосфонат кислотанинг пинаколил эфири, нервни фалажлайдиган заҳарловчи модда. Ранг-сиз, камфора ҳидли суюклик. Суюқланиш температураси — 80°, қайнаш температураси 190° (ажралиш билан); зичлиги 1013 кг/м3, 20°да учувчанлиги 3 мг/л. Сувда оз (20°да 1,5%), спирт, кетон, эфир ва алкилгалогенидларда яхши эрийди. 3. организмга (кўпроқ тери орқали) кучли таъсир қилади. Ундан заҳарланиш белгилари зя/шкдагига ўхшаш. 3. сув таъсирида секин, аммиак ва аминларнинг сувдаги эритмаларида тез гидролизга учрайди. Шу сабабли бу реаксиялардан З.ни дегазациялашда (зарарсизлантиришда) фойдаланиш мумкин. З.дан сақланиш учун противогазлар, танани ҳимоя қиладиган воситалар ва антидотлардан фойдаланилади. 3. илк бор заҳарловчи модда сифатида 1944 йил Германияда синтез қилинган (яна қаранг Заҳарловчи моддалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |